Дайжест
3 апрел 2016

Келин сотадиган маклерлар

Биринчиси, бугунги кунда Тошкентда келин топиб беришга ихтисослашган маклерлар пайдо бўлган. Уларнинг хизмати ўн минг сўмдан минг долларгача баҳоланади.

“Уларда икки-уч хил рўйхат бўларкан, олий ва ўрта маълумотлилар алоҳида, қулоғи тишланганлару бозори қайтганлар алоҳида таништириларкан”, дейди газета.

Иккинчи янгилик, бугун Тошкент ислом университети қошидаги лицей олдида келин топиш илинжида бўлган совчилар (овчилар)нинг катта гуруҳи йиғилади. Улар лицейдан чиқаётган қизларни кузатиб, ўзларига маъқул бўлганларни мўлжалга олади ва келин қилиш илинжида елиб-югуради.

Учинчи янгилик шуки, лицейга киришдан олдин ўқиш учун ҳужжат топшираётган ўқувчиларнинг ота-оналаридан ўқиш тугамагунча қизим ёки ўғлимнинг турмуш қуришига йўл қўймайман, деган мазмунда ариза ёздириб олинади.

Энг қизиғи, Ўзбекистонда қизлар 17 ёшдан турмуш қуриши мумкин. Шунга қарамай, юқоридаги тилхатга асосланиб, 17 ёшдан турмуш қургани учун лицей ўқувчиларидан икки нафари коллежга ўтказиб юборилган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 октябр 2015
Кеча бозорга боргандим дигин, катта ровотни бекитиб Истам исваркачи исварка қип ташапти, катта биноларди тепасига “Барча янтоқ теримига”, “Янтоқ ...
7 октябр 2019
Агар Шабнам (Нафосат) Оллошукурова руҳий хаста бўлса, бизнинг бугунги жамиятимизда шундай “хаста” журналистларга зарурат бор. Акс ҳолда миллий журналистика ...
5 ноябр 2016
Ўзбекистон Халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов 5 ноябрь куни эрталаб АҚШнинг Хюстон шаҳрида 75 ёшида вафот этди. Eltuz.com ...
Блоглар
16 январ 2020
Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов шу йилнинг 10 январь куни “Эрк” демократик партияси бош котиби ...
9 январ 2020
Евро-Осиё Иқтисодий Иттифоқига кириш-кирмаслик масаласи бўйича Ўзбекистонда бошланган қизғин муҳокамалардан четда тура олмаяпман. Виждоним йўл ...
6 январ 2020
АОКА блогер ва журналистларни сотиб олиши эмас, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаши зарур. Унинг баёнотлари жуда кулгили. Ваколатлари ...