Асосий мавзулар
10 декабр 2018

10 декабрь – Инсон ҳуқуқлари куни

Ҳар йили 10 декабрь Инсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонланади. 1948 йил айни шу куни тарихий аҳамиятга молик ҳужжат – Жаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинди ва унда инсон қадр-қимматига оид барча тушунчалар муҳрланди.

Шу кунга бағишланган баёнотида БМТ олий комиссари Зайд Раад аль Ҳусайн: «Бу кун биз дунё озодликнинг аҳамияти ҳақида ўйлашини истаймиз. Озодлик бу ҳуқуқларимиз кафолати ва ҳимоясига йўналтирилган инсон ҳуқуқлари, нормалари ва ҳолатлари каби халқаро ҳуқуқлар негизида ётувчи идеалдир. Ушбу ҳужжатларда белгиланган эркинликлар ҳар бир туғилган инсонга мансуб тарзда универсалдир. Улар дунёнинг ҳар қандай нуқтасидаги ҳар қандай шахсга тааллуқлидир. Анъаналар ёки маданий нормалар бу эркинликлардан маҳрум этишга асос бўла олмайди. Бу эркинликлар негизини қўрқувдан эркинлик, муҳтожликлардан эркинлик, сўз ва фикр, виждон ва дин эркинликлари ташкил этади».

Жаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг имзолаган илк халқаро ҳужжатдир.

Шунга қарамай, ҳуқуқ ҳуқуқлари халқаро ташкилотларининг ҳуқуқ ва эркинликлар ҳолати бўйича рейтингига кўра, Ўзбекистон, Туркманистон, Зимбабве ва Шимолий Корея қаторида энг ёмон кўрсаткичларга эга.

Cуратда: Ҳуқуқ фаоли Малоҳат Эшонқулова арз билан келган аёлнинг муаммоларини ўрганмоқда. 2018 йил.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 октябр 2018
Франция пойтахти Парижда 9 октябрда президент Мирзиёевнинг расмий ташрифига бағишланган норозилик акцияси иштирокчилари турли шиорлар билан бирга МХХ собиқ ...
17 феврал 2018
Айтайлик, ғорда яшайдиган ибтидоий одам ëниқ турган телевизорни кўриб қолди. Унинг илк реакцияси қандай бўлади: Албатта, дастаси ëғоч тош ...
8 июн 2018
Иккинчи жаҳон урушида инсоният қозонган ва нишонлаган ғалаба куни аслида 8 июнь эканини кўпчилик билмайди. 1946 йил 8 июнь ...
23 октябр 2017
Совет Ўзбекистонини узоқ йиллар бошқарган Шароф Рашидов шахсига ҳар хил баҳо бериш мумкин. Кимдир уни республикани руслаштириш, пахта монополиясини ...
Блоглар
18 январ 2019
Ўзбек матбуоти Бухоро вилоятининг Олот тумани ҳокими Шерали Саломов йиғилишда фермер Ориф Дурматовни калтаклагани ва ...
16 январ 2019
Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси Алишер Илҳомов фейсбук саҳифасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ...
15 январ 2019
Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни нишонланди… бу эса болалар боғчасида олинган сурат… Нимага болаларга армия формасини ...