Кундалик
11 январ 2016

Президент резиденцияси олдида пикет ўтказганлар ушланди

Бугун 11 январ куни президент резиденцияси олдида норозилик намойиши ўтказишга чоғланган Инсон ҳуқуқлари альянси лидери Елена Урлаева бошчилигидаги бир гуруҳ фуқаролар ҳибсга олинди. Елена Урлаева билан боғланмоқчи бўлганимизда, суҳбат ярмида унинг қўлидан телефони тортиб олиб қўйилди ва алоқа узилди.

Пикет иштирокчилари, қонун идораларининг ғайриқонуний ҳаракатлари, ўз вазифаларига совуққонлигидан ҳуқуқлари топталгани юзасидан норозилик билдириш учун чиққан эдилар.

Ҳар доимгидек, норозилик намойиши ўтказиш мақсадида президент резеденциясига яқинлашган фуқаролар Мирза Улуғбек туман ички ишлар бўлими терроризимга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди.

«Бугун президент резеденцияси олдида норозилик намойиши ўтказиш истагида Андижондан ҳам келишганди. Норозилик намойишини ўтказиш мақсадидаги шу фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамроҳлик қилаётгандим…» – деди милиция назорати остида, афтидан сўзини якунлашга йўл қўйилмаган Елена Урлаева.

Мансабдор шахслар ва қонун идоралари томонидан меҳнат ҳуқуқлари топталаётган фуқаро Дилдора Юнусова, шунингдек андижонлик опа-сингил Раҳимовалар билан бирга, “Альянс” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти етакчисига кўра, бугун президент резеденцияси олдида намойиш қилишга чоғланган ва олиб кетилган фуқаролар орасида таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Шуҳрат Рустамов ҳам бўлган.

Айни дамда президент резеденцияси олдида ўз сиёсий фаоллигини намойиш этишга бел боғлаган 6 нафар иборат фуқаро Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ИИБ идорасига олиб кетилмоқда.

Малоҳат Эшонқулова
мустақил журналист, мустақил ҳуқуқ фаоли
Еltuz.com

Тағин ўқинг
6 октябр 2016
Айни кунларда 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон президенти сайловига иштирок этиши кутилаётган номзодлар учун сайловчилар имзосини тўплаш жараёни бормоқда. ...
3 сентябр 2019
Самарқандда 27 август куни ўтган “Шарқ тароналари” фестивали арафасида дайди итлар ва мушукларнинг оммавий ўлдирилиши ижтимоий тармоқларда жамоатчилик норозилигига ...
30 март 2020
Туман марказига бориб келдим. Ишим бор эди. Қалампир ва помидор кўчатлар сотяпти экан. «Помидор кўчати етти донаси минг сўм», ...
1 сентябр 2022
Кўплаб шов-шувли ишларда адвокатлик қилган ҳуқуқшунос Умид Давлатов 1 сентябр куни 42 ëшида Тошкентдаги касалхонада оламдан ўтди. Юрак қон-томир ...
Блоглар
21 март 2023
Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради. Бугунги кўрстувимизга ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидан буён АҚШда яшаётган ...
13 март 2023
«Елтуз» каналида ўз видеоблогини юритаётган АҚШда яшаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов апрел ...
2 март 2023
Бугун мен учун ва мен мансуб бўлган миллат учун азиз инсон – Совет Иттифоқининг илк ...