Дайжест
21 апрел 2016

Операция учун пул олган шифокор қўлга тушди

«Адолат» газетаси пичоқдан жароҳат олган фуқарони операция қилган шифокор беморнинг яқинларидан пул олгани учун жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида ёзди.

Маълум бўлишича, шифохонанинг шошилинч тиббий ёрдам бўлими жарроҳи беморнинг яқинларидан аввал 50 минг сўм пул олган. Кейин эса бу жуда кам эканлигини айтиб, яна 100 минг сўм беришни талаб қилган.

Беморнинг яқинлари бу таъмагирлик юзасидан прокуратурага мурожаат этгач, жарроҳ пора олаётган пайтида қўлга олинган.

Ўзбекистонда ҳозир барча шифохоналарда «қўл учи» берилмасдан иш битмаслигини ҳисобга олганда, агар врачу ҳамшираларнинг ҳаммасини жазолайверишса, эртага беморларга қарайдиган ҳеч ким қолмайди-ку, деган хавотир келади кўнгилга.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 май 2018
1 май куни Туркия президенти Режаб Тойиб Эрдўғоннинг Ўзбекистонга расмий сафари ниҳоясига етди. Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар кенгашига қўшилгани ...
1 июл 2022
Нукусдаги норози гуруҳ кўчага одам олиб чиқишга муваффақ бўлди. Буни 1 июль куни телеграм саҳифасида бир қадар ëритдик. Элтуз ...
25 феврал 2019
Жорий йилнинг 8 февралида ишдан олиниб, устидан жиноят иши очилган ДХХ собиқ раиси Ихтиëр Абдуллаевнинг қариндошлари ва ҳамтовоқлари назоратга ...
7 март 2020
Ўтган йил охирроғида Москвага йўлим тушди. Чумчуқтепада, университетга яқин Мосфильм кўчасида турдим. Эйр бин бин қилиб. Йўлларда аку билан ...
Блоглар
13 сентябр 2023
Ислом Каримов одамлар орасида яшамагани учун ютуқларга эриша олмади. У ўзининг виртуал ёпиқ дунёсини яратди ...
12 сентябр 2023
(Бир тўй ҳақида ўй) Қўшиқчи Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион долларнинг тепасида расход бўлди. Пулни ...
20 август 2023
Файзулла Убайдулло Хўжа ўғли, яъни Файзулла Хўжаев 1896 йил 15 мартда Бухоро амирлигида туғилади. Отаси ...