Кундалик
13 май 2016

“Автомобил қироли” қандай қилиб келажакка парвоз қилди

Кино кўришни севаман. Айниқса фантастик трагикомедия жанридаги киноларни. Кеча Роман Артемьев суратга олган “Человек из будущего” деган кинони кўрдим. Кинони мазмунини гапириб кино бозорини касод қилиш иштиëқим йўқ. Фақат кино слоганини айтаман холос. Кино «Все ошибаются и это нормально!» (Барча янглишади ва бу одатий хол) деган шиор устига қурилган.

Қизиғи шундаки, “Барча янглишади ва бу одатий хол” деган гапни Бош вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов автосаноатга оид нашрлардан бирида ишлайдиган журналист оғайнимга айтибди.

rasm1389
Ўз ТВ 11 май кунги кўрсатувида 14 майдаги тадбирда нутқ сўзлаётган Рўзиқуловни кўрсатди

Оғайнимнинг айтишича, Бош вазир ўринбосари 104 миллион икки юзминг АҚШ доллари миқдоридаги сармоя “ухлатилганини“ янглишиш деб билибди.

Ҳар холда GM Uzbekistan 2016 йил май ойида янги Chevrolet Aveo моделини ишлаб чиқаришни бошлаши лозим эди, аммо машина чиқмади.

Янги T250 платформа асосида ясаладиган автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун корхонага киритилган 104,2 млн доллар инвестиция оффшордаги “кисса” га кетгани типратиконга ҳам аëн.

Аммо терговчилар саволномаларини детектив роман каби ўқиëтган Рўзиқулов “балонинг ўқидай” ишлаб юрибди дейди оғайним.

Ўзбекистон телеканали эса 11 май куни келажакдаги Рўзиқуловни намойиш қилди.

Рўзиқулов 14 майда (?) очилган экофорумда нутқ сўзлади.

Техника мўъжизасини кўрганмиз, битта машинанинг икки марта сотилганини ҳам тушунамиз, аммо қандай қилиб 14 май кунги тадбирда 5 кун олдин қатнашиш мумкинлигини англашга тафаккуримиз ожизлик қилди.

Нима ҳам дердик «Все ошибаются и это нормально!»

Али Қушчи,
Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 январ 2022
Рассом Туз
21 июл 2017
Жорий йил бошида Туркиядаги Reina тунги клубига ҳужум қилиб 39 кишини ўлдирган Абдуқодир Машариповга кўмак берганликда гумонланган 42 ёш, ...
3 июл 2017
30 июн куни президент Шавкат Мирзиёев, «Камолот»ни тугатишга, унинг ўрнида комсомолга ўхшаш (Коммунистик Ёшлар Иттифоқи) каби ташкилот тузишга қарор ...
15 феврал 2018
МХХ идорасининг Тошкент шаҳри марказида жойлашган бош биносидан кўчирилаётгани ҳақида 14 февраль куни «Элтуз» нашри хабар берган эди. Тошкентнинг ...
Блоглар
23 май 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 50-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган) «Соф ...
17 май 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 49-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми ...
11 май 2022
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...