Дайжест
23 май 2016

Биржада арзон, бироқ бунинг бозорга даҳли йўқ

Ҳаво исиши билан сиқилган газнинг биржадаги нархи арзонлади, бироқ бу нархларнинг ахолига даҳли йўқ. Сўнгги ойларда биржа бозорида сиқилган газнинг ўртача баҳоси 26 фоиз тушди. Бир тонна сиқилган газнинг баҳоси 1,6 миллион сўмни ташкил этди.

Бу ҳақда хабар берган «Правда востока» газетасининг ёзишича, йил бошида сиқилган газ нархи 2-2,2 миллион сўм бўлган. Бунга сабаб январь ва февраль ойларида биржа савдосига чиқарилган сиқилган газ ҳажми кам бўлганидир.

Ўзбекистонда сиқилган газнинг асосий ишлаб чиқарувчиси бўлган Муборак газни қайта ишлаш заводининг умумий савдо ҳажмидаги улуши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33 фоиздан 28,5 фоизга тушган. Яна икки ишлаб чиқарувчи эса савдога чиқарилган маҳсулот ҳажмини 5 фоиз оширган.

Кўриниб турибдики, Ўзбекистонда сиқилган газ нархи сезиларли тушган. Аммо асосий истеъмолчилардан бўлган оддий аҳоли буни ҳис қилмаяпти. Чунки улар учун нархлар тушгани йўқ. Бу эса Ўзбекитонда бозор иқтисодиёти тизими ишламаётганидан дарак беради.

Худди шу ҳолатни шакар мисолида ҳам кўриш мумкин. Айни пайтда Ўзбекистонда банкаларга компот ва мураббо ёпиш мавсуми бошланди.

«Правда востока»нинг билдиришича, Давлат монополия қўмитаси мавсумда шакар етишмовчилигининг олдини олишга доир чора-тадбирлар кўрмоқда. Хусусан, мамлакатдаги асосий ишлаб чиқарувчилар – «Хоразм шакар» ва «Ангрен шакар» корхоналари маҳсулот ҳажмини оширяпти.

Январдан апрель ойигача бу корхоналар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 118,6 фоизга оширган.

Шунга қарамай, бу чора-тадбирлар иш бермаётган кўринади. Чунки яқиндагина бозорларда Ангрен шакари 2800 сўмдан, Хоразм шакари 3200 сўмдан сотилаётганди. Монополия қўмитасининг «чора-тадбирлари» натижаси бўлса керак, бугунги кунда Ангрен шакарининг улгуржи бозордаги нархи 3200 сўмга, Хоразм шакариники эса 3500 сўмга чиқди. Чакана савдода нархлар бундан ҳам кўпроққа қимматлади.

Балки монополия қўмитаси «чора-тадбир» кўрмаганида бозорда шакар нархи кўтарилмасмиди, деган истиҳолага боради киши.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 октябр 2019
Бугун устозим, ака-дўстим, ажойиб инсон, ўз услуби ва сўзига эга бўлган шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг туғилган куни! Афсус, ...
4 феврал 2020
3 йил олдин беш-олти карчалон-у, ва катта эҳтимол билан, ташқи сиёсий кучлар иштирокида ўзини ўзи президент қилиб сайлаб олган ...
16 феврал 2022
1999 йилнинг 16 февралида Тошкентнинг беш жойида кетма кет портлашлар юз берди. Аввалига Вазирлар Маҳкамаси биноси олдида бомба ўрнатилган ...
19 декабр 2017
Андижон вилояти ҳокимлигида ишловчи манбанинг «Элтуз» нашрига 18 декабрь куни берган маълумотларига кўра, энди ҳокимликда бўлиб ўтадиган ҳар қандай ...
Блоглар
26 ноябр 2022
Нукусдаги воқеаларни ўрганиш бўйича парламент комиссияси таклифи ва Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, намойишларда қатнашиб ...
3 ноябр 2022
1906 йилнинг 3 ноябрида Германиянинг Берлин шаҳрида ўтган Халқаро радиотелеграфия анжуманида SOS сигнали ҳалокатни билдирувчи ...
1 ноябр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 11-қисми Турк бирлиги ғояси ва ...