Кундалик
20 июн 2016

Масжид имоми ўғил болани зўрлаганликда гумон қилинмоқда

Қирғиз матбуотининг билдиришича, 18 июн куни милицияга мурожаат қилган жалолободлик аёл, қишлоқ масжиди имомининг ўз ўғлини зўрлагани ҳақида ариза ёзган.

Гумонланувчи шу муносабат билан ушланган, унга нисбатан тегишли экспертлар тайинланган.

Озодлик радиосининг қирғиз хизматига кўра, «Оилага қўшни бўлган имом, болага ҳар сафар 50 сўмдан бериб, икки ой давомида уни зўрлаб келган», Тиббиёт экспертизаси жинсий зўрлаш фактини тасдиқлаган, гумонланувчи ҳам ўз айбига иқрор бўлган.

Гумонланувчининг оилалик, илгари судланмагани маълум. Ушланган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бироқ бу, фосиқ муллалар қилмишига оид илк янгилик эмас.

Шу йил апрел ойининг охирларида Туркияда ҳам иккита мактаб ўқувчисини зўрлаган имомнинг қўлга олингани, тинтув пайти масжидда жуда кўп миқдорда ҳомиладорликка қарши таблеткалар топилгани ҳақида хабарлар босилганди.

Бундан илгари эса Жалолободга қўшни Ўш вилоятидаги Қирғиз-турк мадрасаси тарбиячиси 9 яшар ўғил болага нисбатан жинсий тажовузда айбланиб хибсга олинганди.

Узоқ чўзилган маҳкама аввалига педофил мадраса муаллимини руҳий касалга чиқарган, кейинчалик эса вилоят суди материални қайта суриштирувга жўнатган, мазкур инстанция маҳкаманинг сўнгги қарорини кучда қолдирган эди.

Маҳкама ўз йўлига, бироқ қўли остида 50 тарбияланувчи бўлган педофил мулланинг фосиқлиги ўшанда 9 яшар ўғил боланинг бир умр ногирон бўлишига олиб келган эди.

Шунингдек, ғарб матбуоти, руҳонийлар орасида никоҳсизлик аҳдини қабул қилиш кенг одат бўлган католик черкови томонидан ҳам вояга етмаган ўғил болаларга нисбатан кўплаб жинсий тажовузлар бўлиб келаётгани ҳақида ёзади.

2014 йилнинг апрелида, жумладан бугунги Рим папаси Франциск руҳоний-педофиллар томонидан черковга етказилган зарар учун кечирим сўраб чиқиш қилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 март 2018
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев фармони билан Миллий хавфсизлик хизмати Давлат хавфсизлик хизматига айлантирилди. Жорий йил январида президент Шавкат Мирзиёев ...
5 март 2019
Шу кунларда баъзи бир ишлар билан банд бўлганим сабабидан каналга ёзишга вақтим бўлмаяпти. Аммо Навоий тили ҳақидаги постлардан сўнг ...
3 сентябр 2016
“Ислом Абдуғаниевич 2016 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрида бош мияда қайта тикланмайдиган ўзгаришларга ва полиорган етишмовчилигига олиб келган мия ...
10 май 2018
Очиқ манбалар бўйича суриштирув ўтказувчи Open Source Investigations (OSI) журналистлар гуруҳи Иноятовлар оиласининг навбатдаги йирик сармоясини топди. Санкт-Петербургдан 30 ...
Блоглар
7 апрел 2020
Коронавирус шароитида кўрпанинг қатидаги пуллар аста ҳарж бўляпти. Камбағал уч-тўрт сўм пулини тахмонга йиғилган янги ...
6 апрел 2020
Карантин боис уйда ўтирган ўзбек шоири ва мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ эндиликда китоб ўқишга ва ...
30 март 2020
Туман марказига бориб келдим. Ишим бор эди. Қалампир ва помидор кўчатлар сотяпти экан. “Помидор кўчати ...