Дайжест
14 июл 2016

Депутатлар сайловчилар кўнглига таскин бериб қайтди

«Миллий тикланиш» демократик партиясидан парламентга сайланган депутатлар ўн кунча ўз сайлов округларида бўлиб, сайловчилари билан учрашган.

Бу учрашувларда улар нима қилгани биласизми? Билмасангиз, «Миллий тикланиш» газетасини ўқинг, ҳаммасини очиқ-ошкора ёзган.
Хусусан, ЎзМТДК фракцияси аъзоси Феруза Ибрагимова Когон сайлов округида бўлиб, сайловчилари билан учрашувда президентнинг мустақиллик байрамининг 25 йиллигини ўтказиш тўғрисидаги қарори «мазмун-моҳияти ва қарор ижроси ҳақида атрофлича фикр юритган».

Мустақиллик байрамини сайловчи ўз имконияти даражасида қандай хоҳласа, шундай ўтказаверади. Аммо байрамни қандай ўтказишни Тошкентдай жойдан келган депутат кўрсатиши шартмикин?

«Байрамшунос» депутатнинг ҳамкасби Акмалжон Жумабоев эса Андижондаги учрашувда «сайловчиларни қизиқтирган масалаларга алоҳида эътибор берибди».

Яъни байрам ҳақида фалсафа сўқмай, «электр энергиясига бўлган эҳтиёж билан боғлиқ масалалар Наманган вилоятида барпо этилаётган Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси тўлиқ ишга тушгач, ечимини топиши»ни маълум қилиб, ҳеч бўлмаганда халқнинг кўнглига таскин бериб келибди.
Яна бир «миллий тиклагич» депутат Азамат Пардаев Самарқанднинг Пахтачи туманидаги учрашувдан ўз фойдасига хулоса чиқарибди.

Унинг айтишича, «сайловчилар бугун ўз вакилига катта ишонч ва умид билан қараяпти».

Буни ўзини ўзи ишонтириш дейдилар. Депутат ўзини шундай деб ишонтирмаса, сайловчилар унга ишонишига биров ишонармиди?

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 апрел 2024
2016 йили Риода, 2020 йил Токиода бўлиб ўтган Паралимпия ўйинлари ғолиби Нозимахон Каюмова Халқаро Паралимпия қўмитаси томонидан дисфилификация қилинди. ...
30 сентябр 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.МС. Туз оға, сизам шу тармоқда дим кўп ...
2 май 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 47-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Бу глобал муҳосаба ...
29 июн 2017
Бир бор экан, бир йўқ экан. Судя оч экан, прокурор тўқ экан. Судянинг алвасти каби хотини, йиқилай деб турган ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...