Видео
16 июл 2016

“Абоссан” ёки “Юртимизда тинч бўссин!” клипи ўзгартирилди

Ўзбекистонда “тинчликни мадҳ этиш учун” мафкура клипи сифатида тайёрлангани айтилаётган айни клип мусиқаси ўзгармаган, бироқ тасвирларда унинг эски нусхаси ва янгиси ўртасида ер билан осмонча фарқ бор.

Клипдаги чупа чупс ва банан ушлаб муқом қилаётган қизлар энди шиорлар билан безанган шаҳарда “тинчликка чорловчи ватанпарварлар” каби акс этишади.

Ғализ шевада ўзбек зеҳниятини акс эттирган “Юртимизда тинч бўссин…” клипининг асосий муаммоси тағин беҳаё тасвирларда дея фикр билдиради шоу бизнесга ихтисослашган Сайёд нашри.

Ҳонанданинг айни клипига қарши ўзбек мафкураси ва поп мусиқаси билимдони саналган Жасур Ҳамроев кескин сўзлар билан юзланади.

“Ҳонанданинг нияти юртимиз тинчлигини тараннум қилиш” бўлмаган дейди у.

Ўз клипига миллион мухлис йиққан хонанда, “ўз қилмишидан” анча ҳижолат тортиб “хато”ни клипмейкерга тўнкайди.

Айни клипни ишлаган Рустам Али эса ўз навбатида буни ўзидан соқит қилиб қўшиқ муаллифини айблайди.

“Ўзи айбдор… мен унинг қўйнига чупа чупс ушлаган қизларни солиб қўя олмайманку, чупа-чупсларни ҳам ўзи олиб келган бозордан”

Клипнинг янги нусхасидан, Жасур Ҳамроев таъбири билан айтганда “абоссан” яъни сийиб қўйган(?) маъносидаги сўз ҳам ўзгартирилган, бироқ қўшиқ матнида бу сақланган.

Қудрат Бобожон,
блоггер, eltuz.com

Тағин ўқинг
8 ноябр 2015
Навоийлик ногирон ва икки фарзандини ёлғиз тарбиялаётган Боймуродова Дилдора пенсионерлар ҳақини талаб қилиб норозилик акциясида қатнашгани учун жазога тортилди. ...
23 феврал 2019
​​Эврил Туроннинг пойтахтни Жиззахга кўчириш ҳақидаги таклифини кўпчилик кулги остига олди, кимдир пахта қўйиш сифатида баҳолади. Менга эса таклиф ...
20 ноябр 2018
Президент Шавкат Мирзиёевнинг энг катта ислоҳотларидан бири аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизимини тубдан яхшилаш бўлди, десак янглишмаймиз. Ҳозир Ягона ...
4 январ 2016
Квартирада уч нафар ёш йигитлар бўлишган. Кадрда шунингдек, аёл ички либоси ва парик кийган, шунингдек юзига қуюқ упа-элик қилиб ...
Блоглар
9 январ 2020
Евро-Осиё Иқтисодий Иттифоқига кириш-кирмаслик масаласи бўйича Ўзбекистонда бошланган қизғин муҳокамалардан четда тура олмаяпман. Виждоним йўл ...
6 январ 2020
АОКА блогер ва журналистларни сотиб олиши эмас, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаши зарур. Унинг баёнотлари жуда кулгили. Ваколатлари ...
23 декабр 2019
Шарқий тақвим бўйича 2020 йил рамзи каламушдир. Каламуш йили шарқий тақвимнинг янги 12 йиллик циклини ...