Асосий мавзулар
3 август 2016

Фарғона ҳокими: «Ҳамманг, мош экасан!»

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг буғдойдан бўшаган ерларга мош экиш ҳақидаги топшириғи, ўз ерларига бошқа экинлар экиб, катта меҳнат ва ҳаражатлар сарфлаб қўйган фермерларнинг шахсий манфаатларига зид келмоқда.

Eltuz.com мухбирига бу ҳақда айтган фермерлардан бирига кўра, улар қиш ойларида техника ва ўғитлар ҳариди учун кредитлар олишган, бироқ бу пулни на пластикка ўтказиш, ва на нақд шаклида олишнинг иложи йўқ.

Деҳқонлар учун экилган ерларини бошқатдан ҳайдаш, экиш икки уч хисса қимматга тушади.

“Куни кеча вилоят ҳокимлигида йиғилиш бўлди ва ҳамма фермерларга такрорий экин сифатида мош экиш топшириғи берилди. Бизнинг вилоят четга мош экспорт қилиш мажбуриятини олибди”, дейди у.

Шунингдек у, вилоят ҳокимининг қарорини ўзгартириш у ёқда турсин, унча мунча одам унинг олдига кира олмаслигини айтади.

“Энди нима бўлади, билмаймиз. Мен июнь ойидаёқ буғдой топшириш режасини бажарган эдим. Буғдойдан бўшаган ерларимга маккажўхори экиб қўйгандим. Бошқа фермерлар ҳам ерларига нимадир экиб қўйишган. Ҳаммасини бошқадан ҳайдатиб мош экиш қимматга тушади. Техникани ҳам, одамни ҳам пулга ишлатамиз”, дейди фермер.

Ҳокимнинг топшириғини назорат қилиш учун туманларга келган ҳокимлик мулозимлари ҳам муаммоларни кўра била туриб елка қисишмоқда.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 ноябр 2018
Ҳокимлик мулозимлари ва фермерларга кесак ушлатиб, сувли ариққа тушириб, машина олдида югуртириб сазойи қилган амалдор Зойир Мирзаев ишдан олингач,  ...
8 июн 2017
Муттасил электр узилишлари ва Интернетдаги тўсиқларга қарамай ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқларда фаол бўлишмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, 2 миллион 163 минг ...
17 август 2020
Россия ва Беларусь ҳарбий жамоалари “АрМИ-2020” халқаро армия ўйинларининг “Йўл патрули” мусобақаларида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди. Россия Мудофаа ...
23 декабр 2019
2015-2017 йилларда Ўзбекистон фуқароларининг “бузуқлар маскани” деб эълон қилинган квартиралари ва уйларини оммавий равишда мусодара қилиш ҳолатларини ўрганиш муҳим ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...