Кундалик
23 сентябр 2016

Фарғонадаги иккита коллеж ўқувчилари буфетдаги овқатдан заҳарланишди

21-22 сентябр кунлари Бувайда туманидаги шифохонага бирин кетин туманнинг иккита коллеж буфетидаги пишириқларда захарлангани иддао қилинган ўқувчилар келтирилган.

Туман  тиббиёт бирлашмасидаги Еltuz.com нашрининг манбаси, коллеж ўқитувчилари ва ота оналарнинг тасдиғича, қизлардан беш нафарининг аҳволи оғир ҳолда шифохонага ётқизилган, бошқаларга эса енгил заҳарлангани боис уйларига жавоб берилган.

Педагогика коллежидаги айни ҳодиса 21 сентябрь куни рўй берган бўлса, худди шу тумандаги Тиббиёт коллежида ҳам 22 сентябрь куни 20 дан зиёд ўқувчилар заҳарланиб тиббиёт бирлашмасининг тез ёрдам бўлимига келтирилган.

“Қизимнинг организми жуда бақувват эди, унча-бунча нарсага касал бўлмасди. Отравления бўлиб қолди. Коллеж буфетида “хотдог” еган экан. Кетчупи эскириб қолган экан, – дейди бу ҳақда Eltuz.сom нашрига хабар берган ўқувчи қизнинг онаси.

“Коллеж буфетида фақат печенье ва вафли қолди холос”,- дейди Тиббиёт коллежи ўқитувчиларидан бири.

Унинг билдиришича, ҳамма маҳсулотни ўша куниёқ СЭС (Давлат санитария эпидемиология назорат бўлими) йиғиштириб кетган.

Ота оналар, ва туман коллеж ўқувчилари буфетларидаги овқатлар сифатсизлигидан шикоят қилишмоқда.

“Кўпчилик асалли тортдан, яна бошқалар хот догнинг кетчупидан заҳарланишган”, дейди тиббиёт коллежи ўқитувчиси.

Eltuz.com нашри манбалари, шунингдек, айни пайтда уйларига қўйиб юборилган коллеж талабалари ҳам баъзан хушдан кетиб, тағин бетоб бўлиб қолишаётганини айтишмоқда.

Eltuz.com

 

Тағин ўқинг
30 апрел 2019
Ўзбекистон Олий суди жорий йилнинг 16 апрель куни журналист Бобожоновларга тегишли уйларни тортиб олиш тўғрисидаги суд қарорларини ўз кучида ...
19 январ 2016
18 январ куни эрталаб соат 10 да туман хокимлигига чақирилган Ширин Турсиновани ҳокимлик биносида, хоким Ғофур Қаршибоевнинг муовини Фотима ...
1 октябр 2015
29 сентябр куни ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари Елена Урлаева ва Малохат Эшонқуловалар Хоразм вилоят Хазорасп ТИИБ милиционерлари томонидан ушланган ва ...
5 август 2018
Рассом Elsevar Ўзбекистоннинг йўловчи-мижозларга хирапашшадай ёпишувчи таксичиларини ҳажв қилади. Рассом Элсевар 6 январь 2016 йил Eltuz.com
Блоглар
7 октябр 2019
Мен 10 кунлик қамоқдан уйга келган заҳотим интервью берганимда Шабнамнинг тақдиридан мутлақо бехабар эдим. Менинг ...
7 октябр 2019
Мажбуран руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган хоразмлик блогер Нафосат (Шабнам) Оллошукурованинг отаси Болтабой Оллошукуров қизининг соғлом ...
6 октябр 2019
Руҳий соғлом Нафосат Оллошукурова руҳий касаллар шифохонасида. У ёшлигидан меҳрибон қиз бўлиб ўсди. Атрофдаги ноҳақликларни ...