Кундалик
6 октябр 2016

Милиция Темур Карпов ва француз журналистларини ушлади

6 октябр куни эрталаб милиция ходимлари томонидан ушланган фотограф Темур Карпов билан бирга Тошкент вилоятининг Бўка тумани пахта даласида, Eltuz.com манбаси тағин икки нафар француз журналисти ва таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева ҳам бўлганини билдиради.

rasm4002
«Менимча ўзбек милиционерлигига исми шарифи қийин талаффуз қилинадиганларни олишади. Бўка шаҳар ТИИБга кетаяпмиз» дея хабар қолдирди ўзининг ФБ саҳифасида Тимур Карпов

«Ҳатто билмайман, сизларга яна қандай кулгили гап ёзишимни, мана масалан «иккита юлдузли» Тимур, Бўка милицияси ходими мени ўлдиришини айтиб таҳдид солди, унинг гапига кўра, у тағин кўпларни ўлдириши мумкин экан… Бироқ телефон ҳозирча қўлимда» дея билдирди Темур Карпов 6 октябр куни эрталаб қолдирган маълумотида.

Шундан сўнг уни ва француз журналистларини милиция ходимлари турли хоналарга олиб кетишган.

Европа вақти билан соат 15.00 да Темур Карповнинг отаси Олег Карпов билан боғланган Eltuz.com мухбири, унинг ўғли билан алоқаси уч соат бурун узилганича қолганини аниқлади.

Темур Карпов, ўзининг бир қатор долзарб фотосуратлари ва ўзбек аёлларининг бугунги муаммоларини акс эттирган «Бокиралик юки» фильми муаллифи сифатида танилган, шу йилнинг май ойида Human Rights Foundation (HRF) Инсон ҳуқуқлари ҳалқаро жамғармасининг юксак Вацлав Ҳавел мукофотига сазовор бўлган таниқли фотограф Умида Аҳмедова ва кинодокументалист Олег Карповнинг ўғлидир.

Бўка туман милиция бўлимида қолаётган фотограф Темур Карпов ва  иккита франциялик тақдирига оид воқеалар ривожини Eltuz.com журналистлари узлуксиз кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 январ 2022
Онаси ҳайвонот боғидаги айиқ олдига улоқтирган уч яшар қизалоқ Тошкентдаги касалхонада қолмоқда. Қизнинг аҳволи «қониқарли» 5 метр баландликдан тушган ...
2 феврал 2019
Олдинроқ ўзбек ва тожик тилларининг конвергент ривожланиши ҳақида пост ёзгандим. Унда бу икки тил тарихан бир-бирига қандай таъсир кўрсатгани ...
1 ноябр 2019
Кеча Манғитдан Қозоғистоннинг Тароз шаҳрига бориб таксичилик қилаëтган амаки билан гаплашдим. Тароз Ўзбекистондан яхши, деди у одам. Нега яхши ...
10 май 2017
Жорий йилнинг март ойида Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди (Ўзбекистон таркибидаги республика) 39 ёшли ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармоновни озодликдан маҳрум ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...