Кундалик
24 ноябр 2016

Ўзбек хотинини урган турк эр қамоққа олинди

Касалхонадаги аëлнинг саломатлиги ҳақидаги маълумотнома Адана прокуратураси оилавий жиноятлар бўлимига етиб боргач, эридан калтак еган ўзбек аëл шикоятини Адана прокурори ўз назоратига олди ва унинг эри ҳибс қилинди.

Туркиянинг Адана шаҳрида истиқомат қиладиган Ўзбекистон ватандоши 32 яшар Шахнозахон идишларни қўлда эмас, идиш ювадиган машинада ювгани учун эри тарафидан дўппосланган эди.

Адана полицияси матбуот котибининг айтишича калтак егани ортидан касалхонага борган аëл воқеасини текширган маҳаллий прокурор уни урган эри 51 яшар Нусрат Лимончечагини (Nusret Limonçiçeği) сўроқ қилиб қўйиб юборган эди.

Элтуз тасарруфида нусхаси мавжуд бўлган тиббий ҳулосага кўра, калтакланиш пайтида Шахнозахонинг қовурғалари синдирилган. Баданининг аксар қисми гемотомик жароҳат билан қопланган. Маълумотномада Шахнозахон юз кўзи мўматалоқ бўлиб кўзлари кўрмай қолгани ҳам таъкидланади.

Идиш ювиш жанжали

Бундан беш ой олдин Адананинг Шайбон туманида яшовчи Нусрат Лимончечаги ва унинг ўзбекистонлик хотини Шахноза. Л. ўртасида машинада ювилган идишлар юзасидан жанжал чиққан эди.

Аснода эр ўз хотинини калтаклади. Майиб бўлган хотин Адана давлат ҳастахонаси жонлантириш бўлимига олиб келинди.

Мухбирлар билан суҳбатда Шаҳноза эрга текканига икки йил бўлгани ва бу икки йил мобайнида тинимсиз калтак еганини таъкидлаган:

“Олти ой олдин калтак еганимда болам тушган эди. Еганим таëқ, кўрганим хўрлик. Нуқул бошимга муштлайди, тепади, қўлига тушган нарса билан мени уради, лекин мен шикоят қилмадим. Аҳволимни кўрган докторлар полицияга хабар берди”, – дейди Шаҳноза.

Шаҳнозанинг бир умр майиб бўлиши ва кўзлари кўрмай қолишига сабаб бўлган жанжал арзимаган нарсадан чиққан:

“Уйга меҳмон келувди. Меҳмонлар кетгач идишларни машинага солиб ювганим эримга ëқмади. Нега ўзинг ювмайсан, деб уриб ташлади”, – дейди Ўзбекистондан Туркияга келин бўлиб тушган Шаҳноза.

Абдужамил Дўстмуҳаммад

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 январ 2019
Тожикистон расмийлари 2018 йилнинг бошида қабул қилинган қарор асосида ТВ орқали нафақат секс, балки ўпишиш ва қучоқлашиш саҳналарини ҳам ...
13 декабр 2018
Шу кунларда кўплаб нашрлар Гулнора Каримованинг Ўзбекистон ҳукуматини моддий қўллаб-қувватлаш ниятида экани ҳақида ёзишди.   Жамиятдан ҳамон ёпиқ сақланаётган Ислом ...
9 май 2020
Қўқон хонлигинг Тошкент ҳимоясига отланган мулла Алимқул бошчилигидаги асосий кучлари 1865 йилнинг 9 майида шаҳарни рус босқинчиларидан тозалашга муваффақ ...
8 апрел 2020
2010 йил 7 апрель куни ўз қарорлари билан озиқ-овқат ва коммунал хизматлар учун нарх-навони мислсиз даражада кўтариб юборган Қурмонбек ...
Блоглар
18 январ 2021
Бор эканда йўқ экан, оч эканда тўқ экан, яқин-яқин замонларда ёт босқинчиларнинг юз йилдан кўпроқ ...
13 январ 2021
Кun.uz профессионалларни ишга қабул қилар эмиш. Катта маош, икки маҳал овқат. Сиҳатгоҳнинг ўзи-я! Бундай ишхонани ...
11 январ 2021
Таниқли шоир Баҳром Рўзимуҳаммад 60 ёшда Баҳром ака индамайгина олтмишга кирибди. Ботинан қаралганда, ундай эмас. ...