Асосий мавзулар
4 январ 2017

Одилбой қамоқдан чиқди

Миродил Жалоловнинг маҳалласида яшайдиган журналистнинг айтишича, Жалолов 4 январ куни эрталаб суд залидан озод этилган ва кечқурун Тошкент вилоятидаги дала ҳовлисига кетган.

Суд ажримида баён қилинишича Жалоловнинг адвокати Мирзаев илтимосномасида “келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, давлат айбловчиси Р. Рахимовнинг тайинлаган эҳтиёт чораларини ўзгартириб” илтимосномани қаноатлантиришни маъқул топган.

Миродил Жалолов, президент Каримовнинг қизи доҳил йирик молиявий жиноят ортидан қамалган эди

Жумладан суд ҳаками Ш. Иноғомов чиқарган ажримда “Судланувчи Джалолов Миродил Сабитовичга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгартирилсин ва унга нисбатан муносиб хулқ-атворли бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилсин” дейилади.

Шунингдек, ҳужжатда у “дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин.” дейилган. Шов шувли коррупция иши Халқ орасида Одилбой номи билан машҳур бўлган Жалолов 2010 йилнинг сентябрида қамоққа олиниб 18 йилга ҳукм қилинган эди.

“Зеромакс” ширкатининг Ўзбекистондаги фаолияти тўхтатилган ва барча ҳисоб рақамлари музлатилганди.

Миродил Жалолов қамалган йили Талант Александеров таҳаллусли шоир унинг шаънига атаб шеър ҳам ёзган эди:

Хасти Имом масжидини қурганларнинг,
Ишсиз халққа умид, нажот берганларнинг,
Газ-оловга оташ юган урганларнинг
Хизматини унутдингми, жон Ватаним?!

Миродилни дуо қилар шому саҳар,
Зангор олов ёққан овул, қишлоқ, шаҳар.
Кўзларимдан кўз ёш эмас, томди заҳар,
Хизматини унутдингми, жон Ватаним?!

Президент Каримовнинг тўнғичи Гулнорага тегишли экани айтиладиган, Швейцарияда рўйхатга олинган “Зеромакс” ширкати Ўзбекистонда нефт, газ ва олтин қазиб олиш, қишлоқ хўжалиги ва текстил саноати билан шуғулланган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 январ 2018
4 январ куни қамоқдаги журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси Гавҳар Мадаминова президентга видеомурожаатини эълон қилди. Ҳуқуқ фаоли Сурат Икромов фейсбук ...
28 июн 2016
27 июн – Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан давлат раҳбари йўллаган табрик мамлакат журналистлари ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. Бундан аввалроқ Ўзбекистон президентининг ...
28 сентябр 2018
Ҳукуматнинг янги қарорига кўра, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 июлидан йўл ҳаракати қоидаси бузилгани тўғрисида маълумот юборган шахслар мукофотланади. Адлия ...
Блоглар
16 январ 2020
Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов шу йилнинг 10 январь куни “Эрк” демократик партияси бош котиби ...
9 январ 2020
Евро-Осиё Иқтисодий Иттифоқига кириш-кирмаслик масаласи бўйича Ўзбекистонда бошланган қизғин муҳокамалардан четда тура олмаяпман. Виждоним йўл ...
6 январ 2020
АОКА блогер ва журналистларни сотиб олиши эмас, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаши зарур. Унинг баёнотлари жуда кулгили. Ваколатлари ...