Асосий мавзулар
23 январ 2017

Туркияда икки ўзбек аёли фохишаликда айбланиб ушланди

Ўзбекистон ватандоши 35 яшар Гулсанам Й. ва 28 ёшдаги Ҳакима К. Фатхия туманидаги автопаркда бир кеча учун 200 лира ($68) эвазига жинсий хизмат кўрсатаётган пайтида полиция тарафидан қўлга олинди.

Турк матбуотига кўра, ўтган хафта Фатхияда яширин фохишахона очган Маҳмат исмли қизфурушнинг масканига рейд уюштирилган пайтда ўзбекистонлик ва қиргизистонлик қизлар қўлга олинган. Қизлар полиция бўлимига олиб кетилган ва уларга жарима солиниб ўз юртига депортация қилиниши кутилмоқда. Ноқонуний фохишахона эгаси проституцияни тарғиб қилганлик, қўшмачилик ва жинсий зўровонликда айбланмоқда.

Фохишалик билан шуғулланган ўзбек аёлларнинг Туркиядан депортация қилиниши деярли ҳар хафта юз бермоқда. Жорий хафта Туркиянинг Кўня шаҳрида 27 яшар Муқаддас. Г. Исмли ўзбек ватандоши ҳам пул эвазига жинсий хизмат кўрсатётган пайтида хибс қилинган эди.

Ўзбекистондан фарқли тарзда Туркияда давлат рухсати билан исловотхона очиш мумкин. Исловотхонада жинсий хизмат кўрсатадиган аёлларнинг ишлаш ва узоқ муддатда яшашга рухсати бўлиши керак. Қонуний фохишахонада ишлаётган қизлар мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтиб туришлари ҳам керак.

Туркия полицияси ушланган ўзбек қизлар одатда нолегал фохишабозлик тармоғида ишлаётган бўлади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон фохишабозлик ва одам савдосига қарши кураш дастури доирасида ёш аёлларнинг чет элга чиқишини чеклашга уринади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 феврал 2018
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров ҳибсга олинганини расман тасдиқлади. 24 февраль куни прокуратура сайтида чоп ...
31 март 2021
Шу ўринда Қўйлининг гапини бўлиб қисқача маълумот берсам. Қўйли асир олиниб Бозорак қишлоғига олиб келинади. Олдинига 10 кун карцерда ...
29 ноябр 2021
Швеция бош вазири ўз мамлакатида хизмат машинасига эга ягона сиëсатчи. Қолган мулозимлар ишга ўз машинаси, велосипеди ëки трамвайда боради. ...
14 май 2022
1938 йил 9 май куни 34 ëшида Москвада халқ душмани дея отиб ўлдирилган Боту (Маҳмуд Ҳодиев) Туркистон модерн шеъриятининг ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...