Асосий мавзулар
15 феврал 2017

Илк ҳусусий банк «Рустам банк» асосчиси қамоқдан чиқди

13 феврал куни жазони ўташ муддати тугагани ортидан 69 ëшли Рустам Усмонов қамоқдан чиқарилди.

Миллионер Рустам Усмонов 1998 йили ҳибсга олинган ва уни иқтисодий жиноятларда айблаб 14 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

2012 йили унинг муддати турма қоидасини бузди деган ўзбошимчалик билан уйдирилган айбловга кўра тағин беш йилга узайтирилган эди.

Рустам Усмоновнинг «Қолдирилган парвоз» китоби муқоваси

Усмонов ўз рафиқаси ва тўнғич ўғли билан эгалик қилган Рустамбанк Низомий қапитали, 1995 йили 1,2 млн АҚШ долларини ташкил этди.

Элтуз ўтган йили Рустам Усмонов «Қолдирилган парвоз» китобидан парчалар эълон қилган эди.

Жумладан, 1995 йили ёзган ушбу китобида шундай дейди:

«мен, бизнинг замонамизда, ишлаш ва пул топа билишнинг камлик қилишини тушиниб етдим. Тағин ўз ишлаб топганингни мансабдорлар билан баҳам кўришга ҳам ўрганиш лозим экан. Бироқ мен бундай қилишни билмас ва истамасдим. Мен соддалик қилиб, ўз улушимнинг улкан бир қисмини солиқ сифатида давлатга берарканман, демак ҳукумат мени қолган барча ўлпонлардан ҳимоя қилиши лозим дея ўйлардим. Виждонан яшаш, халол пул топиш мумкин, айни пайтда шунчаки ҳаёт кечиришмас, миллионер бўлиш мумкин деб ўйлардим. Мен бу мақсадга етдим. Бироқ бу жуда, жуда қийин кечди».

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 май 2021
3 май куни таниқли ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов 76 ёшида Тошкентда вафот этди. У умрининг 20 йилини сиёсий ва ...
2 май 2018
Ўзбек спорт шарҳловчиларига МТРК раҳбарияти томонидан 2 май кунги футбол трансляциясида «Ливерпуль» жамоаси ўйинчиси Муҳаммад Салоҳ номини тилга олмаслик ...
4 июл 2019
Шифокорлар далаларда ишлашга мажбур этиларкан, шифохоналарда беморлар ҳаёти учун таҳликали вазият юзага келади. 2018 йилнинг 28 июнь куни Брюссель ...
20 март 2016
Экипаж аъзоларининг барчаси БАА фуқаролари бўлгани, шунингдек, йўловчилардан 5 нафари хорижлик экани айтилмоқда. Хабар қилинишича, йўловчиларнинг 2 нафари украиналик, ...
Блоглар
13 сентябр 2023
Ислом Каримов одамлар орасида яшамагани учун ютуқларга эриша олмади. У ўзининг виртуал ёпиқ дунёсини яратди ...
12 сентябр 2023
(Бир тўй ҳақида ўй) Қўшиқчи Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион долларнинг тепасида расход бўлди. Пулни ...
20 август 2023
Файзулла Убайдулло Хўжа ўғли, яъни Файзулла Хўжаев 1896 йил 15 мартда Бухоро амирлигида туғилади. Отаси ...