Асосий мавзулар
20 феврал 2017

Миясидан ўқ еб комага тушган Обид қори қаддини тиклади

Беш йил бурун Швециянинг Стромсунд шаҳарчасида ёлланма қотил томонидан отиб кетилган таниқли имом Обидхон Назаровнинг яқинлари унинг анча тузалиб қолганини билдиришмоқда.

Имом узоқ йиллар давом этган комадан сўнг, эндиликда атрофни мустақил кузатиб, фикрлайдиган, ўрнидан туриб қаддини ростлайдиган даражага келган.

Элтуз мухбири билан гаплашган имомнинг ўғли Довудхон кейинги кунларда дадасининг соғлиғи билан боғлиқ анча ижобий ўзгаришлар бўлганини айтди.

«Дадамнинг аҳволи анча оғир эди. Унинг аста секинлик билан оёққа туришлари деярли ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаганди» деди Обидхон Назаровнинг ўғли жумладан Элтуз мухбири билан сухбатида.

Бироқ, айни пайтда имомнинг тўлиқ соғайиб, ўз фаолиятини давом эттиришига анча борлигини, ўқ асоратлари хануз сақланаётганини билдиради у.

Имом Обид Назаров Ўзбекистон ватандоши бўлган ёлланма қотил Юрий Юуковский томонидан 2012 йилнинг 22 февралида Стромсундда отиб кетилганди.

Даставвал, 2015 йилнинг декабрида эса Остерсунд туман суди Юрий Жуковскийни 18 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган.

Кейинчалик, иккала томон шикоятидан сўнг Сундсваллда ўтган аппеляция суди 37 ёшли Жуковскийни умрбод қамоқ жазосига ҳукм этди.

Довудхон Назаровнинг Элтузга билдиришича, Швеция терговчилари Ўзбекистон доҳил суиқасдга алоқадор яна бошқа шахсларни ҳам аниқлаган ва суиқасд суриштирувини ҳали ҳам давом этмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 октябр 2023
Азизлар мана хафта айланиб яна сизни йўқлаб турибман. Хабар олдингми бемордан, қариндош, дўст, мусофирдан? Бировни йўқласанг дилдан, зиёрат ҳам ...
16 феврал 2021
Расмдаги номи чиққан блогер. У доим сўконғич ҳокимларни ҳажв қилади. Эшикдан бир одам кириб келади. «Ука, мен ўша сиз ...
16 сентябр 2022
Хитойнинг демократик ўзгаришлар ва Шарқий Туркистон Озодлик ҳаракатига қарши кураш воситаси сифатида тузилган бу шубҳали ташкилот кейинроқ Россиянинг империячилик ...
17 март 2022
Ўзини Наманган шаҳри давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи деб таништирган Аюбхон Ғайбуллаев “Элтуз” сайтида жорий йил 16 мартда ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...