Асосий мавзулар
23 март 2017

Андижонда сабзавотларнинг нархи кўтарилди

Кейинги кунларда Андижон бозорларида сабзавотларнинг нархи кўтарилиб кетди.

Ҳаммадан кўра картошканинг нархи ошгани одамларнинг норозиликларига сабаб бўлмоқда.

Чунки, аҳолининг кўпчилиги сабзавотлар орасидан кўпроқ картошкани истеъмол қилади. Ҳозир бозорларда картошка аввалгидан анча тақчил.

Элтуз мухбири суҳбатлашган андижонлик ҳаридорлар ва сотувчилар фикри турлича.

Кимдир буни валюта бозорида АҚШ долларининг курси баландлагани билан изоҳласа, яна кимдир бу сабзавотларнинг заҳираси камайганини айтмоқда.

Cотувчилардан нархни оширмасликни талаб қилишмоқда

Сотувчиларнинг айтишича, комиссия келиб картошка нархини 2 минг сўмдан оширмасликка мажбурламоқда.

Шу сабаб, кўпчилик сотувчилар картошкани сотишдан кўра сотмасликни афзал кўришмоқда.

“Эски шаҳар” деҳқон бозори ҳудудида савдо қилувчи сотувчилардан бири картошка-пиёзни озиқ-овқат заҳира уюшмасидан улгуржи нархда олишини айтади.

“Бизга келгунча картошка учта қўлдан ўтади. Ўзи базадан қиммат нархда олган бўлсак, қандай қилиб уни зарарига сотиш мумкин. Биз хонавайрон бўламиз-ку бунақада!” дейди у.

Унинг сўзларига кўра, сабзавотни арзонлатиш учун унинг бозордаги нархини эмас, базадаги нархини тушириш керак.


Сабзавот нархининг ошишига доллар сабабми?

“Ҳозир хатто пистафурушлар ҳам доллар нархи ошиб кетганини баҳона қиляпти”, – дейди “Эски шаҳар” деҳқон бозорига савдо қилиш учун келган фуқаролардан бири.

Унинг фикрича, махаллий маҳсулотлар нархига доллар ошишининг даҳли бўлмаслиги керак.

Доллар ошганидан бери озиқ-овқат нархи яна кўтарилди. Картошка ўтган йили сероб бўлганди, бу йил 4,5 минг сўмга чиқди. Пиёз – 3 минг – 3,5 минг сўм. Бир бош янги карам 6 минг сўм бўлди.

Сўнгги хафталарда АҚШ долларининг қора бозордаги нархи кўтарилиб, бир АҚШ доллари 8 минг сўмгача чиққанди.

Валюта нархи ошиши билан бозорлардаги нарх-наво яна ўйнай бошлади.

Баҳорнинг кечиккани ва заҳиранинг тугаши

Элтуз мухбири сухбатлашган деҳқонлардан бири, сабзовот танқислигини баҳорнинг кечикканига йўяди. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, ўтган йили кўп сабзовотларга қурт тушиб, ҳосил чўғи кам бўлган.

“Янги картошка чиқишига хали 2 ой бор. Унгача одамлар картошка-пиёзни қиммат нархда сотиб олишига тўғри келади. Бозордаги картошкалар ўтган мавсумнинг охирги ҳосили бўлиши мумкин”, дейди у.

Картошка контейнери олдида турнақатор навбат

Наврўз байрами кунлари Андижон вилоят хокими Ш.Абдураҳмонов аҳоли билан мулоқот учун Андижон шаҳридаги бир нечта махаллаларга борди.

Одамлар ҳоким билан учрашувда картошка-пиёзнинг нархи кўтарилганидан шикоят қилишган.

Хокимлик вазиятни тўғрилаш учун махсус кўчма дўконлар ташкил этди. Айни кунларда бу кўчма дўконларда картошка белгиланган нарх, – 1800 сўмдан сотилмоқда.

Контейнер олдида эса узундан-узун навбатлар юзага келган. Киши бошига салкам 3 кг дан сотилаётган картошка аҳолининг бу маҳсулотга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондираётгани йўқ.

Шу сабаб эркин савдода картошка-пиёз нархи қимматлигича қолмоқда.

Шоҳида Саидова
Андижонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 январ 2017
Ўзбекистон ватандоши 35 яшар Гулсанам Й. ва 28 ёшдаги Ҳакима К. Фатхия туманидаги автопаркда бир кеча учун 200 лира ...
9 апрел 2020
Жунаидхоннинг Россия билан ушбу келишуви Хива хонлигининг Тахта қалъасида имзолангани учун “Тахта шартномаси” дея тарихга кирган. Битим Совет ҳукумати Хива ...
5 июн 2017
«Ўзбекконцерт» бирлашмасида президент девонидан келган вакил иштирокида ўтказилган шошилинч йиғилишда ижтимоий тармоқда пайдо бўлган “Султонимиз омон бўлсин!” қўшиғи кескин ...
24 сентябр 2015
Ўзи мустақилликдан кейин туғилган, мажбурликдан Россияга ишлаш учун келган ёш юртдошимиз “СССР даврида ҳаммаси яхши эди” деди ярим алам ...
Блоглар
28 май 2020
Бош прокуратура коронавирус тарқалиши силсиласини аниқлаш осон бўлиши учун фуқаролардан кундалик тутишни сўраганида баъзилар буни ...
25 май 2020
“Би-Би-Си” радиоси ўзбек хизмати журналисти Муҳаммад Солиҳга: “Коронавирус пандемияси пайти шундай чиқиш қилишингиз ўринлими? Бунинг ...
18 май 2020
1914 йилнинг 18 майи дея тарих ëзилган бу сурат марказида турган Абдуллабекнинг эвараси, шу кунларда ...