Дайжест
27 март 2017

Ўзбекона таълим тизимини ислоҳ қилиш

Ўзбекистонда шу пайтгача кўкларга кўтарилиб мақталиб келинган таълим тизимининг асл аҳволи тўғрисида аччиқ ҳақиқатлар ошкор бўлаётгани, оммавиий ахборот воситаларида соҳадаги муаммолар тилга олина бошлагани ҳақида аввал ҳам эслатиб ўтгандик.

Лекин матбуот бу мавзуни ёритишда барибир сихни ҳам, кабобни ҳам куйдирмасликка ҳаракат қилаётгани кўзга ташланади.

“Жамият” газетасида (17.03) чоп этилган “Нега лицейлар коллежга айланмоқда?” сарлавҳали мақолада бу фикримизнинг исботи манаман деб кўзга ташланиб турибди.

“Мустақиллик йилларида биринчи президентимиз томонидан тубдан ислоҳ этилган таълим жараёни бугун янада оптималлаштирилмоқда”, деб бошланади мақола.

Марҳум юртбоши таълимни тубдан ислоҳ қилган бўлса, унда соҳанинг ҳозирги аянчли аҳволига сабаб нима? Нега таълим сифати ниҳоятда паст даражага тушиб кетган? Тубдан ислоҳ қилинган соҳани янада такомиллаштиришга эҳтиёж борми?

Тармоқда кундузи болалар жазоланадиган, тунда эса фоҳишахонага айланадиган боғчалар акс этган тасвирлар пайдо бўлганди

Табиийки, шундай саволлар қўйилса, таълимни тубдан ислоҳ қилиш ўрнига аслида тубдан чиритган шахснинг шаънига тўғри келмайдиган бошқа гап-сўзлар ҳам чиқиб кетиши мумкин.

Қолаверса, мамлакатнинг ҳали у кўчасига, ҳали бу майдонига мазкур шахснинг номини беришга киришиб кетилган пайтда бунақа нарсаларни ошкор айтиш мавриди эмас, деб ҳисобланиши Ўзбекистон шароитида мантиқли ҳам кўринади.

Мақола президентнинг ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида яқинда қабул қилинган қарорига муносабат шаклида ёзилган.

Унда ҳатто чекка туманларда ҳам академик лицейлар борлиги, аммо уларда фан ўқитувчиларини танлаб олиш имконияти чеклангани, шунинг учун таълим сифати пастлиги айтиб ўтилади. Кейин эса президентнинг янги қарори аҳволни ўнглашга хизмат қилиши билдирилади.

“Мазкур қарор ёш авлодни чуқур билимли, интеллектуал салоҳияти юқори қилиб вояга етказиш йўлида яна бир муҳим қадамдир”, дея хулоса қилинади мақолада.

Кўриниб турибдики, муаллифнинг мақсади соҳадаги муаммоларни кўтариш, уларнинг ечимини таклиф этиш эмас, янги қарор баҳона “пахта қўйиш” анъаналарини давом эттиришдир.

Бундан сал илгари Фарғонадаги ўрта мактабнинг биринчи синф ўқувчиларига дарс пайтида қўл кўтариб ҳақоратлаган ўқитувчи аёл, Сурхондарёда эса кундузи болалар жисмоний жазоланадиган, тунда эса фоҳишахонага айланадиган тўртта боғчадаги вазият акс этган тасвирлар ижтимоий тармоқни ларзага солган эди.

Кейинчалик, таҳқирланган болалар руҳий зарба боис дудуқ ва сийғоқ бўлиб қолишгани айтилган эди.

Шу тариқа рахбарларга гап кайтара олмайдиган, ўз ҳаққини талаб қила олмайдиган авлод етишиб чиқаётган Ўзбекистонда эски мактаблар номини лицей ва коллеж дея номлашдан нарига ўтишмаяпти.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 сентябр 2017
27 сентябр куни транспорт прокуратураси талаби билан Яшнаобод туман ички ишлар бўлимига олиб кетилган ёзувчи Нурилла Отахонов (Нуриллоҳ Нуруллоҳ ...
11 январ 2016
“Ҳуқуқ” нашрининг ёзишича, беш фарзанднинг онаси Холида Зарипова, Шарифжон Бурхонов шахс билан шаръий никоҳ асосида яшаб келган. У олтинчи ...
4 июл 2016
Фарғона вилояти ўқитувчи ва шифокорлари пахта кўсагига тушган қуртларни далаларда қўлда теришмоқда. Уларнинг бу сафар далага чиқарилиши АҚШ Давлат ...
2 май 2015
Аммо сал фарқ бор. МТС ëпилиб очилиши¸ ГК нинг ота мехридан мосуво қилиниши¸ Россиянинг Қримни аннекция қилиши билан боғлиқ ...
Блоглар
9 январ 2020
Евро-Осиё Иқтисодий Иттифоқига кириш-кирмаслик масаласи бўйича Ўзбекистонда бошланган қизғин муҳокамалардан четда тура олмаяпман. Виждоним йўл ...
6 январ 2020
АОКА блогер ва журналистларни сотиб олиши эмас, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаши зарур. Унинг баёнотлари жуда кулгили. Ваколатлари ...
23 декабр 2019
Шарқий тақвим бўйича 2020 йил рамзи каламушдир. Каламуш йили шарқий тақвимнинг янги 12 йиллик циклини ...