Дайжест
27 март 2017

Ўзбекона таълим тизимини ислоҳ қилиш

Ўзбекистонда шу пайтгача кўкларга кўтарилиб мақталиб келинган таълим тизимининг асл аҳволи тўғрисида аччиқ ҳақиқатлар ошкор бўлаётгани, оммавиий ахборот воситаларида соҳадаги муаммолар тилга олина бошлагани ҳақида аввал ҳам эслатиб ўтгандик.

Лекин матбуот бу мавзуни ёритишда барибир сихни ҳам, кабобни ҳам куйдирмасликка ҳаракат қилаётгани кўзга ташланади.

«Жамият» газетасида (17.03) чоп этилган «Нега лицейлар коллежга айланмоқда?» сарлавҳали мақолада бу фикримизнинг исботи манаман деб кўзга ташланиб турибди.

«Мустақиллик йилларида биринчи президентимиз томонидан тубдан ислоҳ этилган таълим жараёни бугун янада оптималлаштирилмоқда», деб бошланади мақола.

Марҳум юртбоши таълимни тубдан ислоҳ қилган бўлса, унда соҳанинг ҳозирги аянчли аҳволига сабаб нима? Нега таълим сифати ниҳоятда паст даражага тушиб кетган? Тубдан ислоҳ қилинган соҳани янада такомиллаштиришга эҳтиёж борми?

Тармоқда кундузи болалар жазоланадиган, тунда эса фоҳишахонага айланадиган боғчалар акс этган тасвирлар пайдо бўлганди

Табиийки, шундай саволлар қўйилса, таълимни тубдан ислоҳ қилиш ўрнига аслида тубдан чиритган шахснинг шаънига тўғри келмайдиган бошқа гап-сўзлар ҳам чиқиб кетиши мумкин.

Қолаверса, мамлакатнинг ҳали у кўчасига, ҳали бу майдонига мазкур шахснинг номини беришга киришиб кетилган пайтда бунақа нарсаларни ошкор айтиш мавриди эмас, деб ҳисобланиши Ўзбекистон шароитида мантиқли ҳам кўринади.

Мақола президентнинг ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида яқинда қабул қилинган қарорига муносабат шаклида ёзилган.

Унда ҳатто чекка туманларда ҳам академик лицейлар борлиги, аммо уларда фан ўқитувчиларини танлаб олиш имконияти чеклангани, шунинг учун таълим сифати пастлиги айтиб ўтилади. Кейин эса президентнинг янги қарори аҳволни ўнглашга хизмат қилиши билдирилади.

«Мазкур қарор ёш авлодни чуқур билимли, интеллектуал салоҳияти юқори қилиб вояга етказиш йўлида яна бир муҳим қадамдир», дея хулоса қилинади мақолада.

Кўриниб турибдики, муаллифнинг мақсади соҳадаги муаммоларни кўтариш, уларнинг ечимини таклиф этиш эмас, янги қарор баҳона «пахта қўйиш» анъаналарини давом эттиришдир.

Бундан сал илгари Фарғонадаги ўрта мактабнинг биринчи синф ўқувчиларига дарс пайтида қўл кўтариб ҳақоратлаган ўқитувчи аёл, Сурхондарёда эса кундузи болалар жисмоний жазоланадиган, тунда эса фоҳишахонага айланадиган тўртта боғчадаги вазият акс этган тасвирлар ижтимоий тармоқни ларзага солган эди.

Кейинчалик, таҳқирланган болалар руҳий зарба боис дудуқ ва сийғоқ бўлиб қолишгани айтилган эди.

Шу тариқа рахбарларга гап кайтара олмайдиган, ўз ҳаққини талаб қила олмайдиган авлод етишиб чиқаётган Ўзбекистонда эски мактаблар номини лицей ва коллеж дея номлашдан нарига ўтишмаяпти.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 сентябр 2016
Баъзи имомлар, ҳаттоки, пахта териш ҳар бир мусулмон учун «вожиб амал» дея ҳукм чиқарган, шу билан бирга, Озодлик радиоси ...
14 декабр 2018
Фарғона мусиқали драма театри актрисаси Малоҳат Тоирова томошаларига қалбаки чипталар сотилганлигини фош қилгани учун ишдан бўшатилганини билдирмоқда. Бу ҳақда ...
26 апрел 2017
Стокголм ҳужумчиси Оқиловнинг шериги дея ҳибсга олинган 26 ёшли чечен йигити икки кунлик сўроқдан кейин 25 апрел куни қўйиб ...
7 май 2018
Журналист Бобомурод Абдуллаев ва яна уч нафар шахс 7 май куни озод этилди. Суд қарорига кўра, Бобомурод Абдуллаев иш ...
Блоглар
16 январ 2019
Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси Алишер Илҳомов фейсбук саҳифасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ...
15 январ 2019
Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни нишонланди… бу эса болалар боғчасида олинган сурат… Нимага болаларга армия формасини ...
31 декабр 2018
Президент Мирзиёевнинг товуқ, эчки боқиб, лимон экиб даромад топиш популистик иқтисодий-сиёсати 2019 йил арафасига келиб ...