Асосий мавзулар
29 май 2017

Истанбулда яшайдиган Шаҳноза ўз укасини пичоқлади

Икки йилдан бери Истанбулда яшаб келган Ўзбекистон ватандоши Шаҳноза. К ўзи билан бир уйда истиқомат қиладиган укаси 24 яшар Саиджамол Ражабовни пичоқлаб қочиб кетди.

Турк матбуотининг маълум қилишича, Шаҳноза.К билан укаси ўртасида иш топиш масаласида бошланган жанжал пичоқлашув билан якунланган.
Жиддий жароҳат олган Саиджамол Ражабов Истанбулдаги касалхонада қолмоқда. Полиция унинг опасини қидирмоқда.

Hurriet газетаси мухбири Четин Ойдиннинг ўрганишига кўра, Истанбулдаги ижара уйда Шаҳноза икки йилдан бери дўсти билан яшаб келган ва 8 ой олдин укаси Тошкентдан келиб улар билан бирга яшай бошлаган.

Ражабовни яқиндан таниган ўзбекистонликнинг Элтуз мухбирига айтишича, Шаҳноз ўз укасининг қорнига ошхона пичоғини тиққан:
“Саккиз ойдан бери Саиджамол Ражабов билан опаси Шаҳноз ўртасида кунора жанжал бўлган. Шаҳноза укасига “иш топмадинг, паразитсан”, деб маъломат қилган. Жанжалу маломат жонига теккан Саиджамол опасига қўл кўтарган. Опаси эса ошхонадан пичоқ олиб чиқиб, Саиджамолнинг қорни ва бўйнига санчган. Қонига булғанган укани чалажан ҳолда қолдирган Шаҳноз, уйдан чиқиб кетган”, дейди суҳбатдош.

Истанбулда истиқомат қиладиган ўзбек ватандошларининг аниқ сони маълум эмас.

Туркиядаги ўзбеклар исломий экстремизм, терроризм, фоҳишабозлик ва маиший қотиллик қилган шахслар сифатида Туркия матбуотида юз кўрсатишади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 январ 2018
МХХнинг собиқ раиси Рустам Иноятов президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган. Ўзбекистон президентининг МХХ ва прокуратура ходимлари ...
29 сентябр 2017
Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкентлик 44 ёшли журналист Бобомурод Абдулланинг бедарак йўқолгани ҳақида ҳавотирли хабарлар тарқала бошлади. 29 сентябр куни ...
30 май 2016
Фарғона шаҳрида ўтган “Универсиада” спорт мусобақаларининг энг қизиқ воқеаси албатта, ёшгина милиционернинг мамлакат бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг йўлини тўсгани ...
19 феврал 2018
Ўзбекистондаги жўшқин сиёсий ўзгаришлар шу пайтгача мамлакатда энг қудратли куч бўлган Миллий хавфсизлик хизмати ўрнига янги супертузилма – прокуратурани ...
Блоглар
3 июн 2019
28 май куни Тошкентда ўтган конференцияда президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ...
23 май 2019
Лас-Вегас – гуноҳлар шаҳри. Аҳолиси ярим миллион, даромади казино ва қимордан келадиган бу шаҳарда бир ...
16 май 2019
Ҳақиқатга қайси томонидан қарасанг ҳам бир хил кўринади, дейишади. Маҳмуд Ражаб -шоир, ёзувчи, шу миллатнинг ...