Асосий мавзулар
21 июн 2017

Ўзбек қизи Туркия президенти тансоқчисини ўлдирганликда гумонланиб қўлга олинди

Туркия президентининг тансоқчилари бошқармасида ишлайдиган 24 яшар Рамазон Ўзчелик (Ramazan Özçelik)нинг бошидан ўқ узилган жасади Ўзбекистон ватандоши Фарида Байрамованинг Истанбулдаги квартирасидан топилди.

Туркияда фармацевтика соҳасида ўқиëтган 25 яшар Байрамова Террорга қарши кураш идораси тарафидан сўроқ қилинмоқда. Фото: Hurriet

Ҳуррият газетасининг ëзишича, Туркия президенти тансоқчилар бошқармасида 2016 йилдан бери полиция лавозимида ишлаб келган Ўзчелик ўтган душанба куни соат 14 да Фарида Байрамованинг уйида бошидан отиб ўлдирилган.

Байрамованинг уйидан тўртта фарқли номерли қўл телефони топилган.

Ҳабартурк газетаси мухбири Муслим Сарварнинг ëзишича, Малатиядаги Исмат Энуни университети фармацевтика факультети талабаси Фарида Байрамова “Рамазон севгилим эди, мен уни ўлдирмадим, ў ўзини ўлдирди” дея иддао қилган.

Рус рулеткаси

Байрамованинг иддаосига кўра, марҳум Ўзчелик “рус рулеткаси” қандай бўлишини кўрсатиш учун пешонасига тўппончасини тираб тепкини босган ва тасодифан ўлган.

Ҳуррият газетаси Байрамованинг сўроқда берган кўрсатмасидан иқтибос келтиради:

“Рамазон билан биргаликда қўл телефонимда рус рулеткаси видеосини томоша қилдик. Кейин Рамазон, бу ўйин ундай эмас, мана бундай ўйналади деб тўппончани чап қўлига олиб пешонасига тиради. Уни тўхтатиб қолишни истадим, аммо кеч бўлган эди. Тўппонча отилди. Кўз ўнгимда ўлди”

Терговчилар “Рус рулеткаси” ҳикоясига ишонмади

«Терговчилар Байрамованинг кўрсатмасидан зиддият топишди» дея ëзади Ҳуррият газетаси. Текширувлар асносида на Байрамованинг ва на Ўзчеликнинг телефонидан “Рус рулеткаси” видеоси томоша қилинмагани аниқланган.

Терговчиларнинг матбуотга билдиришича, Туркия президенти тан соқчилари қўлидаги мавжуд тўппончада рус рулетини ўйнаш имкони йўқ.

Элтуз суҳбатлашган тарихчи Сергей Спиридоновга кўра, рус рулеткаси одатда олти ўқли револьверда ўйналади.

«Русская рулетка ëки гусарская рулетка деб аталадиган бу экстремал қимор ўйини асосан револьверда ўйналади. Туркия полицияси қўлланадиган ва ўқдони тўппонча дастагида жойлашган қуролда буни ўйнаш имконсиз.

Ўйин кенг тарқалган ва киноларда ҳам акс этган. Револьвернинг 6 ўқ сиғадиган барабанига битта ëки иккита ўқ солинади. Кейин барабан айлантирилиб ўқ қаердалиги чалкаштирилади. Кейин чикка, ë пикка деб тепки босилади. Кўп холларда бу ўйин ўлим билан тугайди» дейди тарихчи.

Марҳумнинг онаси: Ўғлимни тузоққа тушириб ўлдиришди

Ўғлининг ўлим ҳабарини уйига келган полициячилардан эшитган Зайнаб Ўзчелик унинг ўзини ўлдирганига ишонмаслигини айтади:

«Уни тузоққа тушириб ўлдиришган. Қотилликнинг жиддий тергов қилинишини талаб қиламан” дейди у турк матбуотига.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 ноябр 2021
Рассом Кирпи
28 март 2019
Ушбу видео «Элтуз» мухбири Аюб Мингбоевнинг бир-бирини танимайдиган қатор тошкентлик тадбиркорлар билан суҳбатлари негизига қурилган «Шантажни асосий қуролга айлантирган ...
20 июл 2017
Ўзбекистондаги сиёсий партиялар вакиллари билан учрашувда роса уларнинг пўстагини қоққан президент Шавкат Мирзиёев партиялар нашрлари фаолиятини ҳам четлаб ўтмади. ...
8 ноябр 2017
8 ноябрь куни Андижон шаҳри расталарида бир кило мол гўшти нархи 36 минг сўмга кўтарилди. Андижондаги «Эски шаҳар» ва ...
Блоглар
20 июн 2022
1990 йил 20 июнда Ўзбекистон ССР Олий Совети томонидан Мустақиллик декларацияси қабул қилинган эди. Мамлакат ...
17 июн 2022
Биз нима учун ўзбек жамиятида «аёллар ҳуқуқи» деб гапирамиз ва бу кўпчиликка ёқмайди?Бунинг сабабларини билиш ...
7 июн 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 54-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган) АМАЛ ...