Асосий мавзулар
22 июн 2017

Фарғоналик ўқитувчи: “Президент келиб кетса, ишимиз енгиллашса керак”

Президент Мирзиёев 22 июн куни Фарғона вилоятига келди. Бюджет ташкилоти ходимлари ҳам енгил тин олишди.

“Шукур” – деди Элтуз мухбири билан суҳбатлашган учкўприклик ўқитувчи. Унинг сўзларига кўра, деярли беш ойдан буён президент келади деб, уларни кўча тозалашга чиқаришаётганди.

“Бундан ташқари ипак қурти боқиш, ғўзаларни чопиқ ва ягана қилиш ҳам бизнинг зиммамизда эди. Энди президент келиб кетса анча ишимиз енгилласа керак”, дейди у.

Элтуз мухбири, айни ташвишлар юзасидан бир қанча халқ таълими вакилларини суҳбатга тортди.

Икки йил – таътилсиз

Апрел ойидаги чиқишларидан бирида Мирзиёев давлат амалдорлари учун ўзига ҳос «фавқулодда вазият» эълон қилган, икки йил давомида улардан суткасига 18 соатдан ишлаб беришни талаб қилганди.

Унинг гапларидан кейин Фарғонада ҳам бюджет ташкилоти ходимларининг иши анча кўпайиб қолганлигини кузатиш мумкин.

“Одатда ҳар йили 6 июндан 18 июнгача барча ўқитувчилар меҳнат таътилига чиқиб бўларди. Аммо бу йил ўқитувчиларга таътил йўқ экан. Бугун далага пахта чопиғига бордик”, дейди элтуз мухбири суҳбатлашган фарғоналик ўқитувчи.

Чопиқдан ташқари, пахта зараркунандаларига қарши курашиш ҳам ўқитувчилар зиммасида.

Шу кунларда улар қишлоқ биолабараторияларида етиштирилган, зараркунандаларга қарши ҳашоротларни пахта даласига тарқатиш билан ҳам овора бўлишмоқда.

“Эртага далага чиқиб, пахтага қурт қўйишга борадиган ўқитувчилар рўйхатида ҳам борман”, дейди яна бир ўқитувчи аёл.

Таъмир ҳам, ҳаражат ҳам ўқитувчилар ҳисобидан

Президентнинг келишига Учкўприк туманидаги Кенагас қишлоғида жойлашган Ҳазиний шоирнинг ҳилхонаси атрофидаги беш-олтита ҳовлининг ташқи деворларини суваш, бўяш мажбурияти ҳам ўқитувчилар зиммасига тушган.

“Ўқитувчилардан пул йиғиб, краска олдик, уста топиб ўша хонадонларни таъмирлаб бердик. Энди Президент келиб-кетгандан кейин дам олсак керак. Унгача пахтани чопиғини қилиб, қуртини ҳам қўйиб бўламиз” дейди Учкўприклик ўқитувчи.

Бу ҳолат вилоятнинг барча туманларида кузатилмоқда. Масалан Бувайда туманидаги Пошшопирим номли зиёратгоҳ ҳам президент ташрифига ободонлаштирилмоқда.

Маблағ эса тағин ўқитувчиларнинг чўнтагидан чиқмоқда.

Насима Даврон қизи
Фарғоналик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 октябр 2016
Олдин ҳам ёзгандик, Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилаётганлар ўз муаммоларига тез ечим топаётганидан миннатдор бўлаётгани ҳақида сўнгги вақтларда ...
17 январ 2018
Ўтган йили турли даражадаги ҳокимларнинг зўравонлиги, сўконғичлари, қўл остидагиларга бўлган қўпол муомаласига оид хабарлар, ижтимоий тармоқлардаги бу ҳақдаги фикр-мулоҳазалар ...
1 апрел 2019
Бугун хоҳ смартфон, компьютер ёки планшет бўлсин, уларнинг энг мукаммали ва ишончлиси саналган Apple соҳиблари 40 йил муқаддам унга ...
18 апрел 2018
Мирзиëев N вилоятининг олис бир туманига вертолётда учиб келди. Юртбоши тикучар зинасидан тушиб, атрофга аланглаб қаради. Атроф ивирсиб ëтибди. ...
Блоглар
3 июн 2019
28 май куни Тошкентда ўтган конференцияда президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ...
23 май 2019
Лас-Вегас – гуноҳлар шаҳри. Аҳолиси ярим миллион, даромади казино ва қимордан келадиган бу шаҳарда бир ...
16 май 2019
Ҳақиқатга қайси томонидан қарасанг ҳам бир хил кўринади, дейишади. Маҳмуд Ражаб -шоир, ёзувчи, шу миллатнинг ...