Асосий мавзулар
11 июл 2017

Воҳид Амонов: Вақтида операция қилинганида хотиним тирик бўлар эди

3 июл куни Бешариқ марказий шифохонасига келтирилган 25 ёшли аёл вафот этди.

Бу ҳақда Элтуз нашрига мурожат этган аёлнинг эри Воҳид Амоновга кўра, фожеа хотинига биринчи тиббий ёрдам кечиктирилгани, шифокорларнинг лоқайдлиги туфайли юз берган.

У хотинини аввал гинекологга, кейин соат учларда туғуруқхонага келтиришганини айтади.

“Дардим ичимда шунинг учун биринчи бор сизга мурожаат қилдим. Агар вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатишганида хотиним тирик қолган бўларди”, дейди у.

УЗИ текширувидан сўнг уни зудлик билан операцияга ётқизилиши кераклигини айтишган. Бироқ анализлари чиқмагач, операция яна орқага сурилган.

Марҳуманинг эрига кўра, унинг анализларини чиқармай, Олий мажлисдан текширув келди, деб лабороторияни ёпиб кетиб қолишган.

“Дадам операция хонаси эшиги олдида келинининг овозини эшитиб, ҳалиям операция бошламадингларми деб тўполон кўтариб, у ёқ бу ёқларга қўнғироқ қила бошлади…” дея давом этади Амонов.

Бу орада аёлнинг бачадон трубкаси ёрилиб кетган, 18.30 яқин операция бошланган.

“Алам қиларканда. Ҳеч бўлмаса бирортаси тил учида бўса ҳам таъзия билдирмади. операция тугаши биланоқ икки ёрдамчиси келиб, биз чарчадик операцияда кечаси билан ухламадик, рози қиларсиз, ҳеч бўмаса қўл ҳақи беринг дейишди. Мен ҳозирча пулим йўқ аёлим тузалиб кетса бераман десам, улар тўнғиллаб кетишди” дейди Воҳид Амонов.

Унинг хотини икки соат ичида бир ярим литр қон йўқотиб вафот этди, беш ва уч яшар иккита қизи эса онасиз қолди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 сентябр 2018
Совет даврида болаларни мактаб партасидан пахта даласига қувиш одатий ҳол саналарди. Қайта қуриш йилларида сал сусайган бу анъана Ўзбекистон ...
16 март 2016
9 март куни „Пахта кампанияси“ (The Сotton Сampaign) фаоллари Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида одамларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳамон сақланиб ...
5 апрел 2019
Сизга омад тилайман, азизим. Оддийгина омад. Кўчада кетяпсиз, сизни машина босиб кетмади. Тасодифан ўрмонда мурдани кўриб қолиб, полицияга хабар ...
5 феврал 2020
“– Бегжонов, мен сизга айтдим, у қизингиз экстремист! У Американи мақтаб, ўзи туғилиб ўсган юрт устидан кулган! Ўртанча ва ...
Блоглар
6 феврал 2020
Марказий Осиё давлатларига паст назар билан қарашини яширмайдиган Россия либерал демократик партияси лидери Владимир Жириновский ...
4 феврал 2020
Президент Мирзиёев 31 январь куни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ўтган учрашувда «бир кичкина ...
3 феврал 2020
Қашқадарё вилоятида 30 январь куни Чироқчи тумани ИИБ биносидаги гумондор ўлими юзасидан брифинг бўлди. Ички ...