Асосий мавзулар
12 июл 2017

Жазирама слогани: Ўз термометрингга ишон!

Андижонда ҳаво ҳарорати кўтарилган сайин одамлар фавворалар ёни ва сув бўйларига ўзини урмоқда, об ҳаво даражаси ҳақидаги расмий маълумотларга ишонишмаяпти. Фото: фейсбукдаги uzmdk саҳифасидан

Айрим шаҳарликларнинг айтишича, уйлардаги термометр кўрсаткичи ҳаво ҳароратини +52 даража кўрсатган.

“Кейинги 3 кун ниҳоятда иссиқ бўлди. Нафас олиш жуда қийинлашиб кетди. Ҳатто тунда ҳам вентилятор ёқиб ётишга мажбур бўляпмиз. Бугун эрталаб шамоллаганимдан овозим бўғилиб қолибди”, дейди шаҳар марказидаги уйлардан бирида яшовчи Шаҳноза.

Иссиқ уриб касал бўлганлар кўпайди

Жазирама об-ҳаво шароити одамларни анча қийнаб қўйгани кузатилди.

Юқори ҳароратдан айниқса ёши катталар, қон босими юқори бўлган беморлар ва нафас қисишидан азият чекувчилар қийналишмоқда.

Шифокорларнинг айтишларича, жазирама об-ҳаво аҳоли орасида ўткир ичак касалликлари, шунингдек шамоллаш-тумов, йўтал, ангина касалликларини кенг тарқалишига ҳам олиб келмоқда.

“Ҳозир деярли ҳар бир хонадонда бемор бор, Ҳар йили ёз мавсумида деярея, дезинтерия каби ўткир ичак касалликлари кўп кузатилса, бу йил улар қаторига ўткир респиратор касалликлари ҳам келиб қўшилди. Одамлар буни грипп деб аташяпти. Аслида грипп эмас, шамоллаш билан боғлиқ касалликлар. Ҳаво ўта исиб кетганидан терлаб туриб муздек ичимлик ичиш, терлаган ҳолда совитгични ёқиб ўтириш билан одамлар шамоллаяпти” дейди дейди шифокор Д.Н.

Тойлоқовдан қолган идора ëлғон айтмоқда

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати республикадаги уч кунлик об-ҳавони башорат қилар экан, 6 июлдан 9 июлга қадар айрим жойларда ҳаво ҳарорати +45 даражагача кўтарилишини эълон қилганди.

Фавқулодда вазиятлар бошқармасида ишловчи манбанинг айтишича, уларга бундай об-ҳаво 15 июлгача сақланиб туриши ҳақида маълумот келган. Айниқса 11-12 июл кунлари ҳарорат янада ошиши мумкин.

“Телевизорда +45 даража деб беряпти, аммо бу реал кўрсаткич эмас, Куни кеча Кореяда ишловчи ўғлим қўнғироқ қилганди. Корея ОАВ лари Ўзбекистондаги ҳаво ҳароратини +58-60 даража атрофида деб бераётган эмиш. Шунга ўғлим биздан жуда хавотирланибди” дейди яна бир ватандош.

У қон босими юқори бўлгани учун хотинини тоққа, сиҳатгоҳга жўнатиб юборганини айтади.

Вазирликдан СМС

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳар бир фуқаронинг қўл телефонига куннинг ўта исиб кетиши ҳақида огоҳлантириб махсус СМС-хабар жўнатмоқда.

Шунингдек, маҳаллий ОАВ ларида иссиқдан қандай қилиб сақланиш борасида чиқишлар қилиняпти.

Бироқ аҳолининг эътироз билдиришича, мамлакат ватандошлари об-ҳаво борасидаги ҳақиқий рақамларни билишга ҳақли. Юқори ҳароратни пасайтириб кўрсатиш билан Гидрометереология маркази эл ишончини йўқотмоқда.

“Ҳаво ҳарорати юқори бўлган вазиятда давлат ташкилотларида ишлаётган ишчи ходимларга имтиёзлар ажратилиши керак бўлади. Бепул сут маҳсулотлари, тоза ичимлик суви, қисқартирилган иш куни ва хоказо. Шу сабабли бизда юқори ҳароратни пасайтириб кўрсатиш холатлари бор” , дейди ФВ бошқармасида ишловчи манба.

Термометр савдоси авжида

Айни кунларда бозордаги махсус ҳудудда сотилувчи термометр (ҳаво ҳароратини ўлчовчи асбоб) анча тақчиллашган. Кўпчилик шаҳардаги йўлчироқлар устига ўрнатилган термометрларга ишонмаётгани сабабли, бундай асбоб ўз рўзғорида бўлишини истамоқда.

Ёши улуғ бир отахоннинг айтишича иссиқ ҳам совуқ ҳам 3 кун. Яъни ўта иссиқ кунлардан сўнг ҳаво салқинлашиб ёмғир ёғиши мумкин.

Шоҳида Саидова
Андижонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 сентябр 2019
Мустақиллик байрами нишонланган 1 сентябрь кечаси, Тошкент расмийларига кўра, шаҳар кўчаларига ўрнатилган байроқлардан 2000 тадан ортиғи ўғирланган. Етказилган зарар ...
28 сентябр 2017
Андижон шаҳрида 26 сентябр куни кучишлатар тизим ходимлари ноқонуний валюта савдоси бўйича рейд ўтказди. “Ўша куни камида 40 та ...
7 май 2018
Журналист Бобомурод Абдуллаев ва яна уч нафар шахс 7 май куни озод этилди. Суд қарорига кўра, Бобомурод Абдуллаев иш ...
27 апрел 2018
Негадир турли табақалардаги баъзи кишиларда яна 9 майни байрам қилиш “қичимаси қўзияпти”. Бу сана бизда Иккинчи жаҳон урушида қатнашиб ...
Блоглар
6 январ 2020
АОКА блогер ва журналистларни сотиб олиши эмас, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаши зарур. Унинг баёнотлари жуда кулгили. Ваколатлари ...
23 декабр 2019
Шарқий тақвим бўйича 2020 йил рамзи каламушдир. Каламуш йили шарқий тақвимнинг янги 12 йиллик циклини ...
19 декабр 2019
Ўзбекистонда аҳоли ўртасида 22 декабрь кунига белгиланган сайлов шаффоф, холис ва адолатли ўтишига ишонч анча ...