Асосий мавзулар
20 июл 2017

Қадимий асарларни ўғирлаган ўзбек аëл Туркияда қўлга олинди

13 июл куни Измирнинг Дикили туманида қадимий Рим даврига оид тарихий асарларни ўғирлаб кетаëтганликда айбланган Ўзбекистон ватандоши бўлган Н. А исмли аëл қўлга олинди.

Hurriyet газетасига кўра, маҳаллий полиция Дикилининг Жондорли маҳалласида Ўзбекистон ватандоши бўлган аëлнинг тарихий ëдгорликларни ўғирлаб мамлакатдан олиб чиқиб кетмоқчи бўлгани ҳақидаги хабар ортидан қўлга олиш ҳаракатини бошлаган.

Аëл қўлга олинганида унинг ëнидан 20 та қадимий танга, узук ва қирол боши шаклида ясалган қадимий ҳайкалчалар топилган.

Қадим Рим даврига оид бу асарлар Бергама Музейига қайтарилди.

Ўзбекистонлик аëл тергов пайтида тарихий асарларни мердинлик бир кишидан олганлигини иддао қилмоқда.

Аëл тарихий асарларни ўғирлашда гумон қилиниб судгача ҳибсга олинган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 январ 2016
Боз устига электр токи ва газ таъминотидаги узилишлар боис шифохоналардаги аҳвол оғирлашиб бораётгани тилга олинмоқда. Рассом Элсевар ўзбек касалхоналаридаги ...
30 август 2016
Кейинги уч кун ичида, Каримовнинг миясига қон қуйилгани ва ўлгани ҳақида Интернетда хабарлар пайдо бўлди, шу муносабат билан Чехиядан ...
15 май 2016
Республика Бош прокуратураси Тошкент шаҳрида жойлашган олий ўқув юртлари ўқитувчи-профессорларидан пора олмаслик ҳақида кафолат хати ëздириб олди. Бу кафолат ...
27 август 2018
Швециянинг Telia трансмиллий коммуникация компанияси собиқ бошқарувчилари 4 сентябр куни Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнорага пора беришгани ...
Блоглар
14 август 2019
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизовнинг Покистонга ташрифи ва “Толибон” ҳаракати вакилларининг Тошкентга сафари ...
13 август 2019
Таниқли жаноб Алламжонов раҳбарлик қиладиган Ўзбекистон Президенти маъмурияти ҳузуридги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тағин ...
1 август 2019
Ўзбекистон ҳам шармандали равишда уйғур қардошларимизга бўлаётган Хитой ҳукумати зулмини қўллаб чиққан 50 та давлат ...