Document UZ
30 сентябр 2017

Бобомурод Абдулланинг уйини МХХ тинтув қилган

29 сентябр куни “Элтуз” нашри қўлга киритган журналист Бобомурод Абдулла уйида қилинган тинтувга оид ҳужжатлар воқеанинг айрим жиҳатларига ойдинлик киритади.

Тинтув милиция томонидан эмас, Ўзбекистон Республикаси МХХ Тергов бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник Н.Д. Тўрақулов томонидан ўтказилган.

Подполковник Тўрақулов имзолаган қарорга кўра, журналистнинг уйида тинтув ўтказиш МХХ Тезкор Бошқармаси ходимларига юклатилган.

“Кўпчилик бўлиб келишди, лекин уйимиз тор бўлгани учун иккита одам кириб тинтув қилишга, қолганлари ташқарида туриб кутишга мажбур бўлди” деди тинтувдан сўнг шанба куни “Элтуз” билан суҳбатлашган Бобомурод Абдулланинг умр йўлдоши Катя Балхибоева.

“Элтуз”нинг ўрганишича, журналист Бобомурод Абдулланинг уйидан тинтув натижасида унинг компютери, дисклари, флешкардлари, фотоаппарати ва айрим китоблари мусодара этилган.

Тинтув қарорида шунингдек, Абдуллаевнинг Тошкент шаҳридаги уйида ЖПКнинг терговчи ваколатига оид 37, 158- 164-моддалари асосида тинтув ўтказилгани, қарор нусхаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилиши айтилади, бироқ журналистнинг қайси жиноятда айбланаётгани кўрсатилмаган.

Бобомурод Абдулланинг уйи МХХ ходимлари томонидан тинтув қилиниши, унга тегишли компютер, диск ва бошқа ахборот сақланган ускуналари ва китобларининг тергов учун олиб кетилиши, журналистга нисбатан майда ўғирликдан кўра жиддийроқ сиёсий айблов уйдирилишидан ҳавотир уйғотади.

Кейинги пайтларда журналист видеоблогер сифатида ўз маҳоратини кўрсата бошлаган эди. Унинг дастлабки чиқишларидан бирини Ютуб каналида 9 205 юзер томоша қилган.

Ўзбекистон футбол термасининг кетма-кет мағлубияти ҳақидаги чиқишларидан кейин жамоа тренери Бабаян четлатилган эди.

29 сентябр куни “Элтуз” нашри журналист Бобомурод Абдулланинг шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўғирликда гумон қилиниб қўлга олингани, бироқ МХХ ходимлари босими остида бу икки кун давомида сир тутилгани ҳақида ёзган эди.

Бобомурод Абдулла 27 сентябр куни тушдан кейин, машинасини тузатиш учун устага бориб келаман дея, чиқиб кетганича, икки кун давомида ғойиб бўлганидан сўнг, унинг хотини милицияга ариза ёзган эди.

Журналистнинг Тошкентда қўлга олиниши, тинтув ва тергов натижалари билан боғлиқ воқеаларни «Элтуз» нашри cуриштиришда давом этмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 март 2016
9 март куни „Пахта кампанияси“ (The Сotton Сampaign) фаоллари Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида одамларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳамон сақланиб ...
4 май 2015
“Сен қайси лагердансан – американингми ёки россиянинг?” – дея менга савол беришади, дейди Қудрат Бобожонов, одамларнинг Украина ва айниқса ...
11 август 2018
Наманган вилоятининг Уйчи тумани марказида ҳокимлик ишчилари кесган катта чинор дарахти йўловчилардан бирини босиб ўлдирди. Сўнгги йилларда Ўзбекистон Вазирлар ...
7 ноябр 2016
Айрим сиёсий партияларнинг нашрлари сиёсий ҳушёрликнинг ёрқин намунасини намоён этди. “Адолат” партиясининг шу номдаги газетаси (4.11) илк саҳифасини сайловчиларни ...
Блоглар
26 июн 2019
Ниҳоят 23 июнь куни Истанбул шаҳри ҳокимлиги учун қайта сайлов бўлиб ўтди. Истанбул шаҳри ҳокимлиги ...
3 июн 2019
28 май куни Тошкентда ўтган конференцияда президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ...
23 май 2019
Лас-Вегас – гуноҳлар шаҳри. Аҳолиси ярим миллион, даромади казино ва қимордан келадиган бу шаҳарда бир ...