Асосий мавзулар
1 октябр 2017

Тоштурмадан озод бўлган ëзувчи “Элтуз”га суҳбат берди

“Элтуз” мухбири Тоштурмадан озод этилган ёзувчи Нурулло Отахонов билан сўзлашишга муваффақ бўлди.

Эндигина қамоқдан уйига келиб турган 63 яшар ëзувчи “Элтуз” мухбири билан суҳбатда “эркинликка қовушиш кутилмаган тарзда юз бергани” айтди:

“Мен кутмагандим, ичкарида ўтириб билмагандим шундай катта ҳаракатлар бўлиб кетишини, ўзимга келиб олай кейин бир баёнот бераман”, дея таъкидлайди севинчга тўлган ëзувчи.

Яқинларига кўра, Нурулло Отахоновни 1 октябр куни Яшнабод туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг шахсан ўзи уйи эшиги олдигача олиб келиб қўйган.

Ёзувчи ўзининг озод этилишига ижтимоий тармоқда кенг миқёсда бошлаб юборилган акциялар сабаб бўлганини”Элтуз” мухбири билан суҳбат асносида эътироф этди.

Айни пайтда ëзувчи зиммасидан унга қўйилган айблар соқит қилингани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

28 сентябр куни ўтган брифингда Тошкент шаҳар ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғи Дониёр Тошхўжаев, ёзувчи Нурилло Отахоновга 11 май куни сиртдан жиноят кодексининг 159-моддаси (Конституцион тузумга тажовуз) бўйича жиноят иши очилганини билдирган эди.

Мулозимга кўра, ёзувчига 159 модданинг 1 қисми, 244-1 модданинг 3 қисми, «г» банди юзасидан тергов амалиёти ўтказилган, шунингдек сиртдан қамоққа олиш чораси белгиланган ва қидирув эълон қилинган.

Брифингда шунингдек Тошхўжаев, ҳозирча суриштирув давом этаётгани, керак бўлса қўшимча экспертиза тайинланишини. Агар судланувчининг айби тасдиқланмаса ёки унинг ҳаракати амнистия актига тушадиган бўлса қонунга кўра қарор қабул қилинишини айтган эди.

27 сентябр куни Туркиядан Тошкентга келган 63 яшар ёзувчи қўлига кишан солиниб, транспорт прокуратураси талаби билан Яшнаобод туман ички ишлар бўлимига олиб кетилган эди, орадан кўп ўтмай у Тоштурмага ўтказилди.

Нурилла Отахонов Тошкентга қайтиш арафасида «Элтуз» нашрига берган интервьюсида президент Мирзиёевнинг ваъдаларидан руҳланиб қайтишга чоғланганини билдирган эди.

“Элтуз” нашри воқеани кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 май 2020
2010 йилда 25 май санаси National Center for Missing and Exploited Childrenэ – NCMEC ташкилоти ташаббуси билан Йўқолган болалар ...
9 феврал 2017
«Энг катта порахўрлик туғуруқхоналарда. Порахўрликни ҳаёт нормаси деб қабул қила бошлашди”, деди Шавкат Мирзиёев 7 феврал куни ўтказган мажлисида. ...
13 январ 2017
13 январ куни Андижон вилоят хўжалик суди Солиқ бошқармасининг андижонлик тадбиркор устидан даъвосини қондириб, унинг мулкини мусодара қилиш ва ...
23 март 2018
Президент Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифи олдидан йўл чеккаларига ўрнатилган иссиқхоналар расмлари ва видеотасвирлари ижтимоий тармоқда тарқалди. Хўжакўрсинга қурилган иссиқхоналарнинг ичи ...
Блоглар
24 ноябр 2020
“Ҳумо” номли учоқ ширкати ҳақида гап чиқиши билан эронлик дўстларим ўзбекларни плагиатда айблади. Эронда “Ҳумо” ...
20 ноябр 2020
Бугун кечқурун газим ёнмади, ўзи шундоқ ҳам паст ёнарди. Ўтин-кўмир ғамламагандим. Кичкина электрпеч ўзини ўзи ...
18 ноябр 2020
Эрталаб мош сотдим. Кўп эмас, беш юз кило. Мошимни сотиб олган тадбиркор йигит: “Мошнинг пулини ...