Асосий мавзулар
20 декабр 2018

20 декабрь – шоир ва сиëсатчи Муҳаммад Солиҳ туғилган кун

Ўзбек мухолифати лидери, шоир Муҳаммад Солиҳ туғилган куни арафасида унинг Янгибозордаги туғилиб ўсган уйига дўстлари, сафдошлари, мухлисларидан иборат бир гуруҳ меҳмонлар тўпланишди. 

Шоир Маҳмуд Ражабга кўра, Муҳаммад Солиҳнинг укаси Рашид Бекжон ёзган дастурхон атрофида суҳбатда меҳмонлар «Шавкат Мирзиёев давлат тепасига келгандан бошлаб эркин нафас олишаётганини эътироф» этиб, шоирни  юртга қайтишга яна бир бор даъват этишган. 

Муҳаммад Солиҳнинг 
Хоразмдаги сафдошлар
и

«Элтуз» нашри бу даъватни мамлакат президенти ва мухолифати иродасига қолдирган ҳолда, 25 йилдан бери сургунда яшаëтган замонамиз қаҳрамони Муҳаммад Солиҳнинг 1977 йилда ëзган бадиҳасини эътиборингизга ҳавола қилади.

Ўзбекистон президенти Мирзиёев ëшларга китоб ўқишни тавсия қилган эди. Муҳаммад Солиҳ эса айнан қандай китоб ўқиш ҳақида ëзади.

Укамга хат

Ука, менинг бу гапдонлигимни кечирасан деган умиддаман. Одам маслаҳат тинглашга қанчалик зор бўлса, маслаҳат беришга шунчалик ишқибоздир. Мен ҳам акамдан сўкиш эшитиб, сенга маслаҳат бераяпман.

Сенга ўхшаган китобхон болалар Ўзбекистонда жуда кўп бўлган, ҳозир ундан ҳам кўп.

Шунинг учун хатимни ҳикоядан бошламоқчиман…

Уруш йилларида сенинг тенгдошларинг ҳам ўқиб, ҳам далада ишлашга мажбур бўлган. Пахта билан бирга ўсишган. Жисмоний ишга ярамаганлари катталарга чой қайнатиб берарди. Ундан кичикроқлари эса қишлоққа хат ташиган. Оқ ва қора хатларни (шу мавзуда ёзувчи Одил Ёқубовнинг “Яхшилик” деб номланган ҳикояси бор. Ўқимаган бўлсанг, албатта топиб ўқи). Бу болалар адресларни ҳижжалаб ўқиб савод чиқарган.

Ўшалардан бири ширинликдан кўра китобга ўчроқ эди. Бундан онаси хурсанд бўлса, отаси норози бўлган. Чунки она болага ширинлик топиб беришдай оғир вазифадан қутулган бўлса, отаси китоб учун пул беришга мажбур эди. Уруш қишлоқда ҳам урушлигини қилган.

Яхшиямки, боланинг бахтига, колхоз идорасига жойлашган кутубхона бор эди. Отаси пул бермаганида, у яхши кўрган китобларини ўша ердан олиб, қайта ўқиб чиқарди.

Боланинг ғалати одати бор эди: китоб ўқиётганида кимдир кузатиб турса, жон-пони чиқиб кетар, гўё унинг овқат еяётганини томоша қилишаётганидек хафа бўларди. Аксига олиб, кичкина синглиси китобдаги суратларни севар, акаси китобни очган заҳоти унинг тепасида туриб оларди. Мабодо, китоб суратсиз бўлса, қизалоқ шовқин кўтариб, онасига шикоят қиларди: “Анавини қаранг, яна суратсиз китоб опкелибди”, деб йиғларди.

Болага суратли китоблар ёқмаса, нима қилсин. Китобдаги ҳар қандай сурат унга халақит берарди. Боланинг тасаввури “фалон қаҳрамон мунақа” деса, сурат ўжарларча қотиб: “Йўқ, мана бундай”, деб кўзига қадалиб тураверарди. Суратларнинг бу хусусияти боланинг асабини қўзғар, у иложи борича суратга қарамасликка ҳаракат қилар ва ҳатто уларни йиртиб олиб, сингилчасига берарди.

Қизалоқнинг жанжалидан қўрққан бола ҳамма уйқуга кетганидан сўнг китоб ўқишни одат қилди. Бир куни, хона совуқ эмасми, телпак кийиб олиб, китоб устида мудраб кетди.

Китоб билан ёнма-ён турган чироқдан телпагига ўт кетиб, уй ёниб кетишига сал қолди. Шу воқеадан сўнг болага кечалари китоб ўқишни ман қилиб қўйишди. Китоб ёниб кетганми, йўқми, бунинг тафсилотини ҳеч ким билмайди. Аммо ёнғин ўша бола онгида ҳозир ҳам ўчмаган.

Қиссадан ҳисса шуки, сен тунда китоб ўқиётиб, ҳеч маҳал мудрай кўрма ― ёнғин чиқиши мумкин. Ўша бола китобни севарди, аммо унинг танидаги чарчоқ хоинлик қилди. Чарчоқ мажбурий лоқайдликни ― уйқуни келтириб чиқаради.

Суратсиз китоблар эмас, ғоясиз китоблар китобхонни шундай ухлатиб қўяди. “Ғоявий бузуқ китобларни ўқима”, деб ўқитувчиларинг тўғри уқтирган. Мен сенга: “Ғоясиз китобларни ҳам ўқима”, деб маслаҳат бераман.

Муҳаммад  Солиҳ, 1977
Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 апрел 2020
Тарих такрор саҳналардир. XVIII-XIX асрда Россия зодагон ва башанглари асосан француз тилида гаплашишган. Пушкиннинг тили французча чиққан ва беш ...
11 март 2021
(Муҳаммад Солиҳ аудиокитобининг давоми) 1970 йилларнинг ўрталаригача биз кандакор рассом Омон Азиз устахонасида улфатчилик қилдик…Камина илк бора Туркия қўшиқчиларини ...
8 апрел 2019
Сўнгги вақтларда тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган мулкнинг Миллий гвардия фойдасига тортиб олинаётгани билан боғлиқ иккита можаро кузатилди. Буларнинг биринчиси ...
29 сентябр 2020
Исми ва иш жойи “Элтуз”га маълум эксперт йўллаган мактубда Ўзбекистон маданиятига ва тарихига оид обидаларнинг сақланиши юзасидан айнан шундай ...
Блоглар
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...