Асосий мавзулар
8 феврал 2018

Бобомуродга нисбатан қийноқлар юзасидан тергов бошланди

Журналист Бобомурод Абдуллаев иши бўйича тергов тўхтатилди ва терговда қийноқ қўлланилганига оид фактлар юзасидан МХХ терговчиларига қарши тергов иши қўзғатилган. Фото: (чапдан) МХХ катта терговчиси подполковник Нодирбек Тўрақулов, қамоқдаги журналист Бобомурод Абдуллаев.

Бу ҳақда 8 февраль куни Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Хабарга кўра, МХХ тергов бошқармаси катта терговчиси, адлия подполковниги Нодирбек Тўрақулов ва майор Александр Веселев тергов ишидан четлатилган.

Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми билан «Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш»да айбланаётган Бобомурод Абдуллаевнинг жиноят иши тўхтатилган.

Ҳозирда ноқонуний қўлга олиш, ушланган шахсга нисбатан тергов ва тергов жараёнида шафқатсиз қийноқлар қўлланиши ва жиноят ишини сохталаштириш фактлари бўйича тергов олиб борилмоқда.

МХХ терговчиларининг айблари тасдиқланган тақдирда журналист Бобомурод Абдуллаевнинг жиноят ишини тергов қилган терговчиларнинг ҳибсга олиниши ва судга берилиши кутилмоқда.

Шунингдек, МХХ тергов гуруҳининг барча аъзоларига эҳтиёт чораси сифатида “мамлакатни тарк этмаслик тўғрисида” ариза ёздирилган.

Журналист Бобомурод Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан шу йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетилган. Орадан уч кун ўтиб, 1 октябрь куни унинг ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланаётгани маълум бўлган эди.

Бобомурод кейинги 10 йилдан кўпроқ вақт мобайнида “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси остида иддаоли мақолалар чоп қилгани айтилади.

“Элтуз” нашри Бобомурод Абдуллаев иши бўйича ўзгаришларни суриштиришда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 июн 2016
ШҲТ саммити яқинлашган сайин ўзбек ҳукуматининг ҳўжакўрсин тадбирлари кўлами ортмоқда. Расмийлар ўз ҳаракатларини Вазирлар маҳкамасининг “Тошкент шаҳри магистрал кўчаларини ...
1 июл 2019
Шу кунларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг республика даражасидаги раҳбарлардан тортиб маҳаллий амалдорларгача шалтағини чиқариб сўккани можароси ОАВлару ижтимоий ...
9 июн 2017
1948 йилнинг 9 июнида ЮНЕСКО қарори билан Халқаро архивлар кенгаши (ХАК, International Council on Archives, ICA) ташкил этилди. Айни ...
19 январ 2017
Истанбул Террорга қарши мужодала шўъба мудирлигида 45 соатдан бери давом этаëтган терговда Ўзбекистон ватандоши Абдуқодир Машариповнинг терговчилар саволларига берган ...
Блоглар
18 сентябр 2019
Шу кунларда ЎзА журналисти Анора Содиқова ўзбек тилининг Ўзбекистонда ривожланишини қўллаб чиқишлар қилди. Таниқли ўзбек ...
11 сентябр 2019
Ибтидосида айтай, мен шоир ёки бастакор, ё-да ҳофиз эмасман. Шеърга ўхшаган бир нарсаларни ёзиб, уларга ...
6 сентябр 2019
“Орамиздан чиқса гар миллатни яхши севгувчи, биз они душмон билиб, таффонча бирлан отамиз”. Бу мисраларни ...