Document UZ
26 феврал 2018

Бобомуроднинг “адвокати” нега унинг терговчисини ҳимоя қилади?

Қамалган МХХ подполковниги Нодир Тўрақулов тақдирига оид янги тафсилотлар очиқланди.

Ҳарбий суд томонидан 16 февралда чиқарилган ажримга кўра, журналист Бобомуродни ҳибсга олган терговчи Тўрақулов “мансабни суиистеъмол қилиш”, “айбсиз шахсни жавобгарликка тортиш” каби айбловлар бўйича тергов қилинмоқда.

“Қизиғи шундаки, МХХ томонидан Бобомурод Абдуллаевга тайинланган давлат адвокати Шаҳзод Шарипов эндиликда унинг қораловчиси Нодир Тўрақуловни ҳимоя қилмоқда. Афтидан уни ҳимоя қиладиган бошқа адвокат топилмаган”, дейди бу ҳақда хабар тарқатган ҳуқуқ ҳимоячиси Суръат Икромов.

Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси терговчи Тўрақулов ўғлининг адвокат олишига тўсқинлик қилаётгани ҳақида “Элтуз”га билдирган эди.

Журналист иши бўйича “айблов хулосаси” Тошкент шаҳри судига топширилган, бироқ суд куни ҳали белгиланмаган, дея хабар тарқатди 26 февраль куни ҳуқуқ фаоли.

Бобомурод Абдуллаевдан ташқари судда блогер Ҳаётхон Насриддинов, тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллаёровнинг ҳам иши кўрилади.

Улар ҳам Абдуллаев каби 159-модда билан давлат тўнтаришида айбланишмоқда.

Бобомурод Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан шу йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетилган. Орадан уч кун ўтиб, 1 октябрь куни унинг ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланаётгани маълум бўлган эди.

Бобомурод кейинги 10 йилдан кўпроқ вақт мобайнида “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси остида иддаоли мақолалар чоп қилгани айтилади.

Суратда: Чапдан: қамоққа олинган МХХ подполковниги Нодир Тўрақулов ва журналист Бобомурод Абдуллаев. Пастда: суд ажрими нусхаси.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 июл 2016
Фарғонада одамлар СЭС ходимларининг ҳожатхона ва молхоналарни тозалиги бахона аҳолидан гўнг талаб қилишаётганидан норози. Улар буни гўнгдан уйларнни иситиш ...
26 май 2016
Мақолада ёзилишича, Андижон вилоятида фермерлар ғўзага ишлов беришда катта тажриба тўплаган бўлиб, бугун бу куздаги мўл ҳосил гарови бўлиб ...
25 январ 2020
Ўзбек адабиётининг забардаст ёзувчиси Анвар Обиджон 25 январь куни 72 ёшга тўлади. У 1947 йилнинг 25 январида Фарғона вилоятининг ...
18 декабр 2019
Навбатдаги карикатурада депутатликка номзодлар ва сайловчилар ўртасидаги муносабат қиш муаммоси орқали акс эттирилган. 22 декабрда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик ...
Блоглар
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...
16 январ 2020
Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов шу йилнинг 10 январь куни “Эрк” демократик партияси бош котиби ...
9 январ 2020
Евро-Осиё Иқтисодий Иттифоқига кириш-кирмаслик масаласи бўйича Ўзбекистонда бошланган қизғин муҳокамалардан четда тура олмаяпман. Виждоним йўл ...