Асосий мавзулар
5 март 2018

Бобомурод Абдуллаевнинг суди кечиктирилди (видео)

Журналист Бобомурод Абдуллаев, блогер Ҳаëт Насриддинов, шунингдек, тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровнинг жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 5 март кунига белгиланган суди 7 март соат 14:30 га қолдирилди.

5 март куни “Элтуз” нашрига маълум бўлишича, тошкентлик ҳуқуқ фаоллари, хорижий дипломатик корпус вакиллари, судланувчиларнинг яқинларидан иборат 50 тача одам 5 март куни эрталабдан суд биносига келишган эди.

“Европа Иттифоқи ва АҚШ элчихоналаридан ҳам одамлар келиб кутди”, деди “Элтуз” мухбирига тошкентлик фаол ва журналист Малоҳат Эшонқулова.

Шунингдек, дунёда энг узоқ қамоқда ўтирган журналист Муҳаммад Бекжон ҳам судда иштирок этиш учун Хоразмдан етиб келган эди.

Бобомурод Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан шу йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетилган.

Орадан уч кун ўтиб, унинг ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланаётгани маълум бўлган эди.

«Элтуз» нашри Абдуллаевнинг суди билан боғлиқ жараённи кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 декабр 2017
Президент Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни қийноқ ва ноқонуний йўллар билан олинган маълумотлардан далил сифатида фойдаланишни тақиқловчи фармонни имзолади. ...
28 январ 2019
24 январь куни Нукусда Жумамуратовлар оиласида туғилган уч эгизак қизга президент исмлари берилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” газетаси хабар ...
10 март 2020
“UzAvto Motors” АЖ 9 мартдан автомобиллар нархини 3 фоиздан 21 фоизгача оширганини маълум қилди.  Билдирилишича, оддий аҳоли сотиб олиши ...
11 май 2020
Бир манзара ҳеч эсимдан чиқмайди. Адашмасам, 1996 йиллар эди. Ўрда бозорида пайпоқ оламан деб, расталар оралаб юргандим. Бир жойда ...
Блоглар
14 сентябр 2020
Бир танишим бор эди. Ҳозир ўтиб кетган. Икки-уч йилда чорраҳа ёки метро вагонида тўқнаш келиб ...
11 сентябр 2020
“Биз томонларгаям коронавирус инфекция етиб келди. Қишлахта ўн бешта одамда ўша касаллик бор экан”,- деди ...
7 сентябр 2020
Бизда бугундан совуқроқ кузак шамоли бошланди. Мен каби совуққа юпқа одамлар енги узун кўйлак кийиб ...