Document UZ
7 март 2018

Тошкентда Бобомурод Абдуллаев суди бошланди

Тошкент шаҳри суди биносида 7 март куни журналист Бобомурод Абдуллаев, блогер Ҳаëт Насриддинов, шунингдек, тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëров устидан суд жараёнлари бошланди.

Унда иштирок этаётган жамоатчилик вакиллари “Элтуз” нашрига суднинг очиқ ўтаётганини маълум қилди.

Шу пайтгача олинган хабарга кўра, журналист Бобомурод Абдуллаев терговда қийноқларга солингани ҳақида 7 март куни адвокати Сергей Майоров орқали Ўзбекистон Бош прокурорига ариза киритган.

Бобомурод ўз аризасида илгари Бош прокурор, эндиликда МХХ раҳбари Ихтиёр Абдуллаев ва ички ишлар вазири Бобожоновга қарши компромат олиш ва қилмаган жиноятларни бўйнига қўйиш учун МХХ терговчилари Тўрақулов, Веселев, Тимур ва тезкор ходимлар томонидан терговда қийноққа солингани ҳақида билдирган.

“Жаноб Бош прокурор, мен, Бобомурод Абдуллаевни МХХнинг Қобил, Мажид, Элмурод деган ходимлари 2017 йил 27 сентябрдан 5 ноябргача кўп марталаб қийноққа солдилар, урдилар, тан жароҳати етказдилар”, дея ёзади Бобомурод Абдуллаев ўз аризасида.

Шунингдек, у Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳга ва учинчи шахслар Аллоёров, Салаев, Насридиновларга қарши кўрсатмалар беришга ҳам мажбурланиб, қийноқларга солинганини таъкидлаган.

Журналист Бобомурод Абдуллаев, блогер Ҳаëт Насриддинов, тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëров устидан 5 март кунига белгиланган суд 7 март соат 14:30 га қолдирилган эди.

Бобомурод Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан шу йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетилган.

Орадан уч кун ўтиб, унинг ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланаётгани маълум бўлган эди.

«Элтуз» нашри Абдуллаевнинг суди билан боғлиқ жараёнларни кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 март 2016
30 март куни Чилонзор, 23-мавзе участка нозири, суд ижрочилари ва 10 га яқин, ўзини таништирмаган фуқаро кийимидагилар журналист 47 ...
27 сентябр 2018
“Абдулҳамид Чўлпонни оттиришда фаол иштирок қилган ўзбек ёзувчи ва шоирлари Абдулла Қаҳҳор, Ғафур Ғулом ва Ҳамид Олимжон Ўзбекистонда ҳали ...
26 март 2018
Давлат тўнтаришида айбланаётган журналист Бобомурод Абдуллаевга 26 март кунги суд мажлиси якунида Сахаров жамғармасининг «Жасорати учун» медали берилди. Мукофотни ...
9 июн 2017
Чала битказиб топширилаётган, президент буйруғи билан қурилаётган “Намунали уйлар” ҳақида кўп айтилди. Чунончи, бу биноларга ишлатиладиган эшик ойналарнинг ўғирлаб йўқ ...
Блоглар
14 ноябр 2019
Кеча Лоланинг клипидан сўнг қўштирноқ ичидаги «маънавият» яна долзарб мавзуга айланди. Кўпчилик Лоланинг «исён»ини олқишлаган ...
6 ноябр 2019
Яқинда “Шарқ зиёкори” китоб дўконидан улуғ рус ёзувчиси Лев Толстойнинг “Жахон бестселлерлари” ( аслида “жаҳон” ...
3 ноябр 2019
1906 йилнинг 3 ноябрида Германиянинг Берлин шаҳрида ўтган Халқаро радиотелеграфия анжуманида SOS сигнали ҳалокатни билдирувчи ...