Тезкор хабар: Бобомуроднинг суди 15 мартга белгиланди
МХХ (ДХХ) давлат тўнтаришида айблаётган журналист Бобомурод Абдуллаев иши бўйича суд мажлиси 15 март куни соат 15:00 га белгиланди.
Бу ҳақда ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов хабар тарқатди. Унга кўра 15 март куни эрталаб Бобомурод Абдуллаевнинг адвокатига унинг ҳимоясидаги, шунингдек, ЖКнинг 159-моддаси билан айбланаётган бошқалар устидан суд жараёни бугун давом этишини маълум қилишган.
Тошкент шаҳри судида журналист Бобомурод Абдуллаевдан ташқари блогер Ҳаëт Насриддинов, Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровнинг ҳам суд мажлиси давом этади.
7 март куни адвокат Сергей Майоровнинг илтимоси билан унинг ҳимоясидаги журналист Абдуллаевга нисбатан қийноқ қўлланилгани бўйича экспертиза учун суд мажлиси номаълум муддатга кечиктирилган эди.
Бобомурод Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан шу йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетилган.
Орадан уч кун ўтиб, унинг ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланаётгани маълум бўлган эди.
«Элтуз» нашри Абдуллаевнинг суди билан боғлиқ жараёнларни кузатишда давом этади.
Eltuz.com