Асосий мавзулар
26 март 2018

Бобомурод иши бўйича судни таниқли экспертлар кузатмоқда

Журналист Бобомурод Абдуллаев ва бошқа уч нафар шахс устидан ўтаëтган суднинг 26 март кунги мажлисига Тошкентдаги халқаро анжуман қатнашчилари ҳам келди. Улар орасида таниқли журналистлар Даниил Кислов, Аркадий Дубнов ва қозоғистонлик Сергей Дуванов бор.

Шунингдек, суд мажлисини «Таймс» газетаси журналисти Том Парфед ва Human Rights Watch ташкилотининг Марказий Осиё бўйича вакили, тадқиқотчи Стив Свердлов ҳам кузатмоқда.

HRW тадқиқотчиси Стив Свердлов ва Бобомурод Абдуллаевнинг хотини Қуттиқиз Балхибоева

14.30 да суд залига биринчи галда судланувчиларнинг яқинлари таклиф қилинди.

Эслатиб ўтамиз, тўрт нафар шахс – журналист Бобомурод Абдуллаев, блогер Ҳаëт Насриддинов, шунингдек, тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëров устидан аввалги суд мажлиси 15 март куни ўтган эди.

Суд мажлисида суд тиббий экспертизаси Бобомурод Абдуллаев танасидаги «қийноқ изларини кўрмагани»ни билдирган, прокурор айблов ҳулосасини ўқиган ва Бобомурод Абдуллаевга сўз берилганди.

Бобомурод Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан шу йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетилган. Орадан уч кун ўтиб, унинг МХХ (ДХХ) томонидан «ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланаётгани» маълум бўлган эди.

«Элтуз» нашри Абдуллаевнинг суди билан боғлиқ жараёнларни кузатишда давом этади.

Малоҳат Эшонқулова
Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 декабр 2015
11 декабрь куни Термиз аэропортидаги Германия фойдаланиб келган ҳарбий транспорт базанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Рассом: Туз Eltuz.com
18 март 2017
Кейинги 2 ой мобайнида Андижон шаҳрида олтита пичоқбозлик қайд қилинган. Андижон шаҳар Ички Ишлар бошқармасининг ўтган пайшанба махаллий нашрларга ...
3 апрел 2017
Россия миллионлаб ўзбек муҳожирларининг иккинчи уйига айланди. Улар йиллар давомида шу мамлакатда ишлашмоқда ва яшашмоқда. Ижтимоий тармоқдаги баҳсларга кўз ...
24 октябр 2017
Ижтимоий тармоқлар интернет орқали ахборот етказишнинг энг қулай ва тезкор воситасига айланди. Айрим блогерлар ижтимоий тармоқларда баъзан шу қадар ...
Блоглар
22 апрел 2019
Қадимги туркий тилнинг иккита асосий алифбоси бор — Ўрхун-Енисей (кўктурк, руник) ёзуви ҳамда уйғур алифбоси. ...
19 апрел 2019
Фолбинларга ишонмайман, лекин уларнинг бизнес моделига қойил қоламан. Бир қарашда келажакни таваккал айтиб, мижозни бунга ...
18 апрел 2019
Аврангзеб (тож безаги) дея тарихга кирган Абул Музаффар Муҳиддин Муҳаммад Оламгир (1618—1707) Ҳиндистонда Буюк мўғуллар ...