Асосий мавзулар
9 апрел 2018

Адвокат Майоров “Жатва” режасининг тергов пайтида “ёзилгани”ни аниқлади

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри судида журналист Бобомурод Абдуллаев иши бўйича маҳкама мажлиси 9 апрель куни давом эттирилди.

Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовузда айбланаётган журналистлар Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов ҳамда тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкатжон Оллоёров иши юзасидан бундан олдинги суд мажлиси 4 апрель куни бўлиб ўтганди.

Суд ишида қатнашаëтган журналист Малоҳат Эшонқулованинг “Элтуз”га айтишича, бу галги маҳкама яна Бобомурод Абдуллаев кўрсатмалари билан бошланган:

“Суд мажлиси бошланганида Б.Абдуллаевнинг адвокати судга аризалар билан мурожаат қилди ҳамда гувоҳ Абдуллаева Чаросни яна сўроққа чақиртиришни сўради. Хурсанд бўладиган жиҳати шундаки, судья адвокат мурожаатидаги деярли барча талабларни қабул қилди”.

Шунингдек, Эшонқулова “адвокат биринчи марта у билан Б.Абдуллаевга иш материаллари билан танишиб чиқишга рухсат берилгани, улар биргаликда 6 апрель куни иш ҳужжатлари ва ашёвий далилларни кўздан кечириб чиқишгани”ни айтганини “Элтуз”га маълум қилди.

Адвокатнинг аниқлаштиришича, «Жатва» қандайдир қора флеш картадан чиққан ва Бобомурод бу флеш карта унга тегишли эмаслигини таъкидлаган.

Аниқланишича, бу флеш карта кимга тегишли бўлишидан қатъи назар, ундаги файллар қайта тикланмаган. Яъни файллар яратилгандан сўнг қандай бўлса, шундай турган.

Адвокат ва Б.Абдуллаев суд материаллари билан танишиш пайтида бу файлнинг 2017 йилнинг 14 октябрида яратилиб, қайд қилинганлигини аниқлашган.

Бобомурод бу ҳолат юзасидан судьяга мурожаат қилиб, «Э, мен буни тергов изоляторида ўтирганда ёзган эканман-да», деб киноя қилди.

Насриддинов МХХга айғоқчи бўлиб ëлланмоқчи эдими?

Эшонқулованинг “Элтуз”га маълум қилишича, Бобомурод Абдуллаев айбноманинг бир жилдидан Насриддиновга тегишли аризани ўқиб берган:

“Ушбу қоғозни ўқишдан аввал Бобомурод Ҳаётхон Насриддиновдан қоғоздаги имзо унга тегишлими ёки йўқлигини сўради, Насриддинов менинг имзоим, деб тасдиқлади.

Ҳаётхон Насриддинов ушбу аризасида Рустам Иноятовга мурожаат қилиб, Муҳаммад Солиҳ, Нигора Ҳидоятова ва Санжар Умаровлар ҳақида ёзган экан.

Бу аризани эшитиб, суд залидагиларнинг ҳаммаси шокка тушди. Ариза рус тилида ёзилган экан”, дейди Эшонқулова.

Ҳ.Насриддинов ўз аризасида Рустам Иноятовдан имкон беришни сўраб, агарда имкон берилса, Муҳаммад Солиҳ, Нигора Ҳидоятова ва Санжар Умаровлар билан яқинлашиб, уларнинг ишончига киришини, шу тариқа уларни фош қилишини, уларнинг МХХ ва бошқа органлардаги одамларини аниқлаштириб, сирларини очишини айтган.

Бобомурод ушбу аризани ўқигач, Ҳаётхон Насриддиновга мурожаат қилиб: «Бу нарсанинг менга нима алоқаси бор? Сен Муҳаммад Солиҳ, Нигора Ҳидоятова ва Санжар Умаровларни ёзгансан, бунинг менга нима алоқаси бор? Нима қиляпти бу аризанг менинг ишимда?» деди.

Кейин Бобомурод судьяга юзланиб: «Бу стукачларнинг аризаси, бу ўзи стукач бўлган, бунинг қачонлардир ёзган аризаси бу ишга адашиб аралашиб қолган», деди.

Бугунги суд мажлисидаги яна бир эътиборга молик ҳолат, Эшонқулованинг билдиришича, Бобомурод Абдуллаевнинг мақолаларини тадқиқ қилган эксперт Тўлаганованинг ўз кўрсатмасида, «менинг 2018 йилнинг 18 март кунги хулосаларим бўйича МХХга кўрсатма беришга чақиришди», деб айтганидир.

Ваҳолангки, дейди Эшонқулова, МХХ ходимлари суд бошлангандан кейин гувоҳ ва экспертларни терговга чақириши мумкин эмас. Бу тергов қонунга зид равишда амалга оширилган.

Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз қилишда айбланаётган 4 киши устидан маҳкама рус тилида олиб борилмоқда.

Келгуси суд мажлиси 11 апрель куни соат 11:00 га белгиланди. «Элтуз» нашри суд жараёни билан боғлиқ воқеаларни кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 июн 2019
Ўзбек футболи тарихидаги “номи қоралар” рўйхатида биринчилар қаторида турадиган Самвел Бабаян мамлакатнинг бели энг бақувват футбол клубларидан бири – ...
17 октябр 2018
Москванинг Якиманка туманидаги хиёбонга ўрнатилган, 16 октябрь куни очилиши кутилган Ислом Каримов ҳайкали эртаси куни ҳам очилмади. Якиманка тумани ...
1 октябр 2018
Муҳаммад Бекжон ўз китобининг навбатдаги қисмида Косон зонасидаги 159-ларнинг алоҳида жазоланиши, “ғоз юриш” ва уни 15 сутка изоляторга ҳукм ...
8 январ 2019
Тошкентда машиналарга қуйиладиган метан газнинг нархи 1950 сўмдан 2200 сўмга кўтарилди. Буни кўпчилик қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) олиш бошлангани ...
Блоглар
7 октябр 2019
Мен 10 кунлик қамоқдан уйга келган заҳотим интервью берганимда Шабнамнинг тақдиридан мутлақо бехабар эдим. Менинг ...
7 октябр 2019
Мажбуран руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган хоразмлик блогер Нафосат (Шабнам) Оллошукурованинг отаси Болтабой Оллошукуров қизининг соғлом ...
6 октябр 2019
Руҳий соғлом Нафосат Оллошукурова руҳий касаллар шифохонасида. У ёшлигидан меҳрибон қиз бўлиб ўсди. Атрофдаги ноҳақликларни ...