Асосий мавзулар
3 сентябр 2018

Милицияга чақирилган дизайнер Миразиз Аҳмедов уйига қайтмади  

2 сентябрь куни милиция бўлимига чақирилган тошкентлик интерьер дизайнер ва блогер, 41 ёшли Миразиз Аҳмедов уйидан чиқиб кетганича ҳануз қайтгани йўқ.

Миразиз Аҳмедовнинг шогирдларидан бири Алишер «Элтуз»га унинг милицияга кетганича 3 сентябрь куни ҳам қайтиб келмаганини билдирди.

«Уни «Ибн Сино-2″  маҳалласи нозири чақирган. Шайхонтоҳур ТИИБда ушлаб туришган бўлишлари мумкин. Биз хавотир олишмасин деб ҳалигача яқин қариндошларига хабар қилганимиз йўқ эди», деди Алишер «Элтуз» мухбирига.

Охирги марта Миразиз Аҳмедов фейсбукда 2 сентябрь куни, маҳаллий вақт билан 10.25 да: «Мени чақиришяпти милицияга. Дуо қилиб туринглар», деган хабар қолдирган эди.

«Ҳибслар сценарийси илгариги уч блогерники билан бир хил»

Тошкентлик ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов «Элтуз» нашрига Миразиз Аҳмедовнинг тақдири ҳам ундан олдин ҳибсга олинган уч блогер  – Адҳам Олимов (Мусанниф Адҳам), Зиёвуддин Раҳим ва Отабек Усмоновники билан бир хил – диний дастакланган бўлиши мумкин, деган фикрни айтди.

«Бу ерда сценарий бир хил. Ушланганларнинг ҳаммаси намоз ўқийдиганлар. Лекин бу уларнинг жазоланишига баҳона бўла олмайди», деди Суръат Икромов.

Сурат Икромов тарқатган хабарга кўра, 28 августда ҳибсга олинган Адҳам Олимовнинг уйидаги барча ёзиш ускуналари мусодара қилинган. Олмазор тумани маъмурий суди эса унга 15 сутка қамоқ жазоси белгилаган.

Адҳам Олимов диний мавзуда блоглар ёзиб келган эди

Адҳам Олимов билан бир кунда Тошкентда Зиёвуддин Раҳим ва Андижонда Отабек Усмонов исмли блогерлар ҳам қўлга олинган.

Зиёвуддин Раҳим Олмазор тумани суди қарори билан 10 кунга қамалган. У ҳам милиция ходимининг қонуний талабини бажармаганликда айбланмоқда.

Отабек Усмонов эса ўзи ишлаётган General Motors Uzbekistan ширкатида қўлга олинган ва 15 суткага қамалган эди.

«Менимча, бу воқеаларнинг ҳаммасида янги хавфсизлик хизматининг (ДХХ) қўли борга ўхшаяпти», дея изоҳ берди «Элтуз»га Суръат Икромов.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 январ 2017
Турк матбуотига кўра, террорчи хотини ва икки фарзанди билан 2016 йилнинг 20 ноябр куни Қирғизистондан Истанбулга учиб келган. Матбуот ...
31 октябр 2022
«Элтуз портали»га келган навбатдаги бешта шикоят мактубини ўқиб эшиттирамиз дастлабки шикоят Намангандан. Адирдаги портлаш аҳоли тинчини бузмоқда “Наманган вилояти ...
17 май 2019
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов 15 май куни фейсбук саҳифасида айрим сайтлардан тўсиқлар олингани иддаоси ортидан ...
25 ноябр 2020
“Элтуз”нинг Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасидаги бир-биридан мустақил манбаларига кўра, бу ташкилот раҳбариятида Баҳодир Худойбердиев деган “золим ва ўзбошимча ўринбосар” ...
Блоглар
28 ноябр 2023
СССРни алқашга қаратилган, коммунистик руҳда суратга олинган кинолар Ўзбекфильм архивида жуда кўп. Гўёки Россия босиб ...
23 ноябр 2023
Янги Ўзбекистонда жамият иккига бўлинган: Бир бири устидан ëзадиганлар ва пул бериб, бировнинг устидан ëздирадиганларга. ...
15 ноябр 2023
Тармоқ, яъни социал медиа ўзбек сегментида кузатишларимга кўра хотин-қизлар орасида ашаддий диний фанатизмга мойиллик кучли. ...