Асосий мавзулар
28 сентябр 2018

Андижонлик шифокорлардан «ихтиёрий пахтага чиқиш» талаб қилинди

Андижон вилояти шошилинч тез тиббий ёрдам хизмати шифокори А.нинг «Элтуз»га билдиришича, бундан 5-6 кун олдин вилоят ҳокимлиги вакили (А. унинг фамилиясини айтиб бера олмади) шифокорларга йиғилиш давомида “ҳамманг ўз ихтиёринг билан тилхат ёзиб пахтага чиқасан. Бутун касалхона 3 гуруҳга бўлиниб, 15 кундан пахтага боради. Бормаганлар ўз аризасига кўра ишдан кетади”, деган.

Шифокор А.нинг тағин билдиришича у ҳокимлик вакилига, “Ўлсам ҳам бормайман, ҳозир инглиз тили ўрганяпман, ҳайдаса ҳайдаворсин, кетишдан олдин оқ халатимни ҳокимнинг бетига отиб, Дубайга кетаман ишлагани. Ҳамма хужжатларим тайёр”, деб айтган.

Лекин барча тиббиёт ходимлари ҳам «юқори»нинг буйруғига қарши чиқишаётгани йўқ.

Хусусан, ўтган ҳафта ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Марҳамат тумани бўлимида ишловчи ходимлар Улуғнор туманига пахтага юборилган эди.

Улардан айримлари мажбуран юборилганлиги хақида шикоят қилганидан сўнг ортга қайтарилган.

Аммо негадир ҳеч қанча ўтмай яна пахтага жўнаб кетишган.

«Раҳбарият улардан “ихтиёрий” ниқоби остида розилик хати ёздириб олибди», дейди «Элтуз» мухбирига андижонлик шифокор.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 сентябр 2018
Рассом Маҳмуджон Эшонқулов 
14 сентябр 2017
Ўзбекистонда пахта терими бошланганига бир хафта бўлди, турли мақомдаги мулозимларнинг бу йил пахта теримига ўқитувчиларни жалб қилмаслик ҳақидаги ваъдалари ...
15 сентябр 2020
Швейцария ва Ўзбекистон марҳум президентининг қизи Гулнора Каримованинг мусодара қилинган активларни расмий Тошкентга қайтариш тўғрисида битим имзолади. Хабарларда айтилишича, ...
21 ноябр 2017
Ўзбекистон БМТнинг Қримга нисбатан Россия сиёсатини қораловчи резолюцияси лойиҳасига қарши овоз берди. Ушбу ҳужжатни 75 давлат қўллаб-қувватлади, 25 давлат ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...