Асосий мавзулар
26 март 2019

Ёнидан Муҳаммад Солиҳ китоблари чиққан шоирнинг телефони ҳам мусодара қилинди

Ўзбекистонлик шоир, 56 яшар Маҳмуд Ражаб 26 март куни эрталаб 8.30 ларда Гуржистоннинг Тифлис шаҳридан қайтаётганида Тошкент аэропортида ўзбек божхоначилари томонидан ушланди.

Бу ҳақда «Элтуз»га хабар етказган ҳамроҳлари Маҳмуд Ражабнинг ёнидан мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ ва унинг укаси Муҳаммад Бекжоннинг китоблари топилгани, китоблари ва телефони мусодара қилиниб, қўйиб юборилганини билдиришди.

«Эрк» демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ ўзбек шеъриятининг улуғ даҳоларидан биридир. Муҳаммад Бекжон эса «Элтуз» тингловчиларига «Алвидо, Жаслиқ» (Қўрқувнинг нариёғида) китоби аудиоверсияси билан яхши таниш.

Маҳмуд Ражаб Муҳаммад Солиҳни ватанга қайтаришни сўраб президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат билан чиққан ўзбек зиёлиларининг биридир.

Бир йил илгари, 2018 йилнинг 29 майида шоир Маҳмуд Ражаб ва яна уч нафар шахс Муҳаммад Солиҳ расми билан тушган суратини тармоққа қўйгани учун прокуратурага чақирилган эди.

Китобларига қўшиб телефони ҳам мусодара қилинган шоир Маҳмуд Ражаб сўнгги соатларда такси кира қилиб Тошкентдан Хоразм вилоятига қайтмоқда. Бироқ унинг ўзи билан боғланишнинг иложи бўлгани йўқ.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 июн 2023
Ислом ҳамкорлик ташкилотининг XI сессияси доирасида илк бор Ўзбекистон шаҳарларидан бири – Хивани “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” дея эълон ...
1 март 2018
Республика ҳарбий прокуратураси раҳбари ўринбосари, адлия подполковниги Абдулҳакимов илтимосномасига кўра, маҳкумларни қийнаб ўлдиришда айбланиб 26 февраль куни ҳибсга олинган ...
14 октябр 2022
Ўзбекистонда биринчи замонавий касаба уюшмаси бир йил аввал ташкил этилган бўлса-да, у дуч келган муаммолар меҳнат ҳуқуқлари қанчалик кенг ...
6 ноябр 2023
Гитлерга ошиқ бўлиш йигирманчи асрда қолиб кетган руҳий аномалия деб ўйлардим. Немис хотинлари Гитлер гапирганда ҳаяжондан сийиб ташаган. Йигирма ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...