Асосий мавзулар
5 апрел 2019

ДХХ собиқ раиси Ихтиëр Абдуллаев ДХХ ертўласига кўчирилди

Жорий йилнинг 8 февралида ишдан олиниб, устидан жиноят иши очилган ДХХ собиқ раиси Ихтиëр Абдуллаев 4 апрель куни уй қамоғидан ДХХ ертўласида жойлашган тергов изоляторига олиб келинди. Бу ҳақда “Элтуз”га хабар берган ДХХ зобитининг аниқлик киритишича, Абдуллаев Мустақиллик майдонига яқин жойлашган собиқ МХХ биноси ертўласидаги ҳибсхонага келтирилган.

5 апрель – Давлат хавфсизлик хизмати куни байрамини собиқ раис ертўласида нишонлади, деб маълум қилди суҳбатдош.

«Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонун 5 апрель куни қабул қилинган. 2018 йилнинг 2 октябрида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, 5 апрель Давлат хавфсизлик хизмати куни этиб белгиланган эди.

Ҳозир айни ташкилот ертўласида қамоқда қолаëтган Абдуллаев МХХнинг сўнгги, Давлат хавфсизлик хизматининг эса биринчи раиси бўлиб ишлаган.

2019 йилнинг 11 февралидан буён Давлат хавфсизлик хизматига генерал-лейтенант Абдусалом Азизов раислик қилиб келмоқда.

Жорий йилнинг 8 февралида ишдан олиниб, устидан жиноят иши очилган ДХХ собиқ раиси Ихтиëр Абдуллаевнинг қариндошлари ва ҳамтовоқлари назоратга қолмоқда.

ДХХ раисининг божаси ва собиқ маслаҳатчиси Алишер Эшонхўжаев ҳибсга олиниб, тергов қилинмоқда.

Шунингдек, Тошкент шаҳри прокуратураси терговчиси Ашраф Эшонхўжаев, Ўзбекистон Бош прокуратураси департаментида бўлим бошлиқлигидан бўшатилган Ҳасан Эшонхўжаев ҳам ушланган. Бу собиқ мулозим қариндоши, ДХХнинг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаевга қарши кўрсатма бермоқда.

Айни пайтда бир йил муқаддам прокуратура тизимидан божхонага ўтказилган 28 амалдор ишдан четлатилиб, уларнинг баъзилари устидан жиноят ишлари қўзғатилди.

“Элтуз” нашри ДХХ собиқ раиси Ихтиëр Абдуллаев устидан очилган жиноят иши тафсилотларини кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 ноябр 2015
Малоҳат Эшонқулова мустақил журналист Қашқадарёнинг қонун ҳимоячилари ўзларининг ғайриқонуний ишлари билан ҳамиша машҳур! Бу гал ҳам шундай бўлди! Вилоятнинг ...
25 октябр 2017
Ижтимоий тармоқда Алишер Усмоновдан бир миллион рубл мукофот сўраган ўзбекнинг видеоси овоза бўлди. Видеода ўзининг оддий бир ишчи эканини ...
3 феврал 2018
Президент Мирзиёев 31 январь куни Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовни ишдан олишидан сал аввал унинг икки ўринбосари ва ...
10 март 2020
Рассом Кирпи Eltuz.com
Блоглар
14 сентябр 2020
Бир танишим бор эди. Ҳозир ўтиб кетган. Икки-уч йилда чорраҳа ёки метро вагонида тўқнаш келиб ...
11 сентябр 2020
“Биз томонларгаям коронавирус инфекция етиб келди. Қишлахта ўн бешта одамда ўша касаллик бор экан”,- деди ...
7 сентябр 2020
Бизда бугундан совуқроқ кузак шамоли бошланди. Мен каби совуққа юпқа одамлар енги узун кўйлак кийиб ...