Асосий мавзулар
9 апрел 2019

Шантажчи подполковник бир аёлни машинасида босиб ўлдирди

Тошкент шаҳри ИИББ подполковниги 38 яшар Умид Қурбонов пойтахтнинг Чилонзор тумани Муқимий кўчасида 6 апрель кечаси бир аёлни машинасида босиб ўлдирди.

Телеграм канали орқали тарқалган видеода катта тезликда келаётган қора «Ласетти» кескин бурилиб, икки йўл чизиғини кесиб ўтгани, йўлдан ўтаётган аёлни уриб юбориб, тўсиққа урилгани акс этган.






«Озодлик» радиоси мухбирининг ички ишлар идорасидаги манбаларидан иқтибос келтириб ёзишича, йўл ўртасида бораётган аёлни уриб юборган шахс Тошкент шаҳри ИИББ уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи Умид Қурбоновдир.

22 март куни «Элтуз» сайти «бир-бирини танимайдиган қатор тошкентлик тадбиркорлар билан суҳбатлари асосида» 2018 йилда Тошкент шаҳри ИИББ уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи этиб тайинланган подполковник Умид Қурбонов ҳақида танқидий мақола чоп этганди.

Мақолада бир-бирини танимайдиган қатор тошкентлик тадбиркорлар Умид Қурбонов янги лавозимга ўтаётгани иддаоси билан таъмагирлик қилаётанини иддао этишган эди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабарига кўра, автоҳалокат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бироқ «Элтуз»нинг изоҳ олиш учун Умид Қурбонов билан боғланишга уринишлари натижа бермади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 апрел 2021
Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова 2013 йилдан бери Швейцарияда коррупция ва пул ювиш билан боғлиқ ишлар ...
27 март 2019
27 март куни ўзбекистонлик аралаш жанглар устаси Мурод Хонтўраев учинчи бор пичоқланди. Спортчининг жароҳати жиддий эмаслиги билдирилди. Хонтўраев дастлаб ...
11 март 2019
Фарғона вилоятининг Бағдод туманидаги 16-ўрта мактабнинг 8-синф ўқувчиси 7 март куни чақалоқли бўлди. Бу мактаб тумандаги Каримбобо қишлоғида жойлашган. ...
22 март 2018
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Томорқа вазирлигига айлантирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 март куни Самарқанд вилояти ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...