Cатира
17 май 2019

РТдан ваъз: Золим ҳокимият ўлатдан ҳам қўрқинчли

Maна, ҳафта айланиб яна ойлар султони рамазонда сиз билан юз кўришдик. Рамазон ойида шайтонларни занжир билан боғлаб қўйишар экан.

Лекин одам қиëфасидаги шайтонлар билган бўқини еб юраверар экан. 14 май куни оқдарëлик ака ўз қўшнисини шартта сўйиб ташлади.

Ўтган ҳафтани кино деб тасаввур қилиб, унинг сценарийсини  бир одам ëзганига шубҳа қилдим. Бир қарасанг, ужас кино. Бир қарасанг, комедия. Бир қарасанг, трагедия. Бир қарасанг, боевик.

Пора олганликда айбланган Юнусобод ҳокимини 5 йилга қамашди, аммо 400 минг доллар пулини хотинига шариллатиб санаб  беришди.

«Каптива»ни ҳам, «Малибу»ни ҳам қайтаришди. Оддийроқ одамни эса ўз уйини долларда сотгани учун қора маскалилар қамоққа олиб кетди.

Ўзбекистонда долларда олди-берди қилиш тақиқланган, тўғри. Аммо негадир бу тақиқ ҳоким ва унинг хотинига тааллуқли эмас. Бой тўн кийса, муборак бўлсин, камбағал кийса, қаердан олдинг?

Оддий бечора одам 50 долларини сўмга алмаштираман деб бозорга борса, милисалар уни ëвуз ниятли жиноятчи сифатида қамаб қўяди. Бонусига маҳаллий блогер ва сайтчалар ҳам уни фош қилиб ëзиб чиқишади. Шаҳар ҳокими Жоханинг қўлбола сайратмалари десакмикан уларни.

Дарвоқе шаҳар ҳокими Ортиқхўжаев ойига 370 доллар ойлик оламан, етиб ортади деди ўз сайратма беданасига. Комедия бўлмасдан нима бу?!

Икки жума орасида икки журналистга қарши жиноят иши очилди. Биттаси қамалди. Биттасини устида миршаблар калхат каби учиб юрибди. Саидабдуллазиз Юсупов товламачиликда айбланган бўлса, Маҳмуд Ражаб контрабандада. Мантиқ дурбинидан қарасак, буларнинг  ҳар иккаласи мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан учрашгани учун қамалган каби туюлади.

Муҳаммад Солиҳ душман деган эстафетани Каримовнинг гўридан олиб, марш бросок қилаëтган Мирзиëев режимининг юзидан маска тушди, десак ҳам бўлади.

Бу худди ужас кинога ўхшайди. Қабр тошлари очилиб, ичидан бир вақтлар Қодирийларни қамаган орган ходимлари, НКВД, КГБ, СНБ жаллодлари қўлларида чалғи билан бирин-кетин  чиқиб келишади.

Шайтоний тиржайиб, одамларнинг жонини ола бошлашади. Ужас кино бундан ортиқ бўлмайди. Аммо қассобга ëғ, эчкига жон қайғуси. Сув лойқаланганда балиқ тутиш осон бўлишини тажрибали балиқчилар яхши билади.

33 миллионлик аҳолининг барча шўпирларидан ўлпон олиш ва уларни сигирдай соғиш асбоби – «Автотест»ни яратган уддабуррон Комил Алламжонов ўзини мамлакатнинг бош журналисти деб эълон қилди. Чет эл нашрларининг ювошларини блокдан чиқариб, мулозамат қилди. Қанд берди, ҳолва едирди. «Элтуз» ва «Озодлик» каби гапга кирмас сайтлар устидаги тамбаларни кўпайттирди. Айнан унинг шотирлари блогер ва нашрларга телефон қилиб, ташкилий тарзда «Озодлик»ни қарғаш маъракасини ўтказмоқда.

КГБ давридан мерос қолган «Озодлик»ни қарғаш маракасини Ўзбекистондаги бўйнига ип боғланган блогер ва журналистлар қойилмақом қилиб бажариб, бонусига дум ҳам ликиллатишди.

Аснода уларнинг сариқ чақалик қиммати йўқлиги, Алламжонов ҳур деса ҳуриб, қис деса қисадиган иркит кўппак экани аëн бўлди.

Бу энди фожеа. Бу фожеани тушунган кам сонли ойдинлар ëзувчи Албер Камюнинг «Эркин матбуот яхши ҳам, ёмон ҳам бўлиши мумкин. Эрксиз матбуот фақат ёмондир», деган фикрини ëзиб чиқишди. Тасанно уларга!

Офат қўпадиган жойни ҳаммадан олдин қушлар ва ҳайвонлар тарк қилар экан. Масалан, зилзила бўладиган жойдан итлар ипини узиб қочиб кетади. Ўткан ҳафта 2 миллион ўзбек АҚШ грин кардига ариза топшириб рекорд қўйди. Ўрисга, қозоққа, карисга кетсам деган яна қанча минг мардум бор.

Хитойнинг энг рутубатли Гуанжин вилоятида фаррошлик қилаëган хола Ўзбекистонга қайтишни истамайди. Туркияда қайта-қайта зўрланган  ўзбек келинчаги  депортация қилиниб, Ўзбекистонга қайтарилишдан ўлгудей  қўрқади. Зўрлашса ҳам, уриб ўлдиришса ҳам  Туркияда қолиб ишламоқчи.

Россияда тепкилаб, уриб ташланаëтган ватандошларимиз нима бўлса ҳам Ўзбекистонга бормасликни маъқул кўришади. Улар Ўзбекистонда шафқатсиз мулозимлар ва адолатсиз ҳокимлар зулмига дуч келишдан қўрқишади.

Ери олиб қўйилиши, уйи бузилиши ва асоссиз қамалишидан қўрқишади.

Ривоят эса будир. Бир куни Конфуций тоғ ëнидан аравада ўтиб бораëтиб, қабр устида сочларини юлиб йиғлаëтган аëл фарëдини эшитди. Конфуций бу аëлнинг ëнига дардини билиб келсин, дея ўз шогирдини жўнатди.

Аëл Конфуцийнинг шогирдига дардини достон қилди:

— Мен бу ўлкада кетма-кет қайғу билан юзлашдим. Олдин қайнонам ичтерлама касалидан ўлди. Кейин бу касал эримни олиб кетди. Ҳозир эса тифга чалинган ўғлимни кўмдим, – деди аëл.

— Ундай бўлса нега бу ўлкани тарк қилмайсан? — деб сўради донишманд Конфуцийнинг шогирди.

— Чунки бу ерда золим ҳокимият йўқ , — дея жавоб берди аëл.

— Буни ëдингда сақлагин, шогирд, — деди Конфуций. — Золим ва шафқатсиз ҳокимият ўлат ва ичтерламадан ҳам қўрқинчли.

Ассалом, Ўзбекистон, жума муборак!

Видео: https://youtu.be/U1ViTAZnArU

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 август 2022
Шу кунларда халқаро санкциялар деган жумла матбуот мундарижасида. Санкциялар – ҳаддан ошганларни жиловлайдиган жазо тизими. Нафақат бировнинг юртига бостириб ...
31 август 2018
Тунги клуб қўриқчилари билан пичоқлашувда 8 август куни тошкентлик спортчи Жамшид Кенжаевнинг ўлими ортидан мамлакатда «тозалаш» ишлари бошлаб юборилди. ...
27 май 2019
Ўзбекистонда иссиқлик таъминоти, иссиқ сув, газ ва совуқ сув, электр энергияси нархлари тобора ўсишда давом этмоқда. Илгари мамлакатда одатда ...
14 апрел 2017
Ўзбекистон матбуоти, илк бор мижозларнинг мобил операторларга қарамлиги масаласини кўтарди. Ўзбекистонда мобил алоқанинг қимматлиги, операторлар хизмати сифати пастлигидан шикоят ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...