• Фото: The Daily Telegraph
Асосий мавзулар
4 май 2020

Хитой янги коронавирус инфекциясига оид маълумотларни атай яширган ва йўқ қилган

Австралиянинг The Daily Telegraph газетаси “Беш кўзли” (Унга АҚШ, Австралия, Янги Зеландия, Канада ва Буюк британия киради) разведка иттифоқи ҳисоботининг шарҳини нашр этди.

Хорижий разведка ҳисоботи тасдиғига кўра, Хитой ҳукумати шифокорларни вирус ҳақида гапирмасликка мажбурлаган, лабораториялардаги биоматериалларни йўқ қилган, вакцина яратиш устида иш олиб бораётган халқаро мутахассисларга намуналарни беришдан бош тортган.

ХХР (Хитой Халқ республикаси) коронавирус одамдан одамга юқиши ҳақида хабар бермаган, гарчи хитойлик олимларга бу ҳақда 2019 йил декабрь ойининг бошидаёқ маълум бўлган. Аммо расмийлар буни фақат 20 январь куни расман тан олишди, деб ёзади газета.

Махсус хизматлар коронавируснинг келиб чиқиши тўғрисидаги фикрларда зиддиятга дуч келишди. SARS-CoVга ўхшаш (COVID-19 юқумли касаллигини келтириб чиқарувчи) вируснинг намуналари 2013 йилда Ухан вирусология институти профессори Ши Чженли томонидан топилган. Кейинчалик олимлар лаборатория шароитида вирус синтези устида иш олиб боришган.

АҚШ разведкаси вирус лабораториядан чиқиб тарқалган, деган версияга суянмоқда. Американинг Fox News телеканали  «илк бемор» айнан Ухандаги вирусология институти ходими бўлганини билдирди. Австралия разведкаси эса коронавируснинг табиий келиб чиққани ҳақидаги Хитой версиясини ёқламоқда.

Ғойиб бўлган лаборатория ходими 

Коронавирус ҳақида гапирганларидан ёки Хитой ҳукуматини танқид қилишганидан кейин  кўплаб шифокорлар, фаоллар, журналистлар ва олимлар сирли ғойиб бўлишди, шулар орасида Хуан Ян Линг (Huang Yan Ling) қисмати айниқса хавотирли ва эътиборни тортади.

Хуан Ян Линг Ухан вирусология институтида тадқиқотчи бўлиб ишлаган. Гонконгда чиқадиган South China Morning Post газетаси, Хитойнинг ижтимоий тармоқларида у касал бўлган «patient zero» (илк бемор) эканлиги ҳақида гап тарқалгани ҳақида ёзди.

Кейинчалик Хуан Ян Линг ғойиб бўлди ва унинг таржимаи ҳоли ва фотосурати Ухан вирусология институти веб-сайтидан ўчирилди.

16 февраль куни институт унинг «patient zero» бўлганини инкор этиб, Хуан Ян Линг тирик ва соппа-соғ эканини айтди. Аммо шундан бери унинг тириклиги тўғрисида бирор далил топилмади, бу эса янада каттароқ шубҳалар уйғотди.

COVID-19 ҳақидаги маълумотларнинг яширилишига оид асосий саналар

2015 йил 9 ноябрь:

Ухан вирусология институти лабораторияда SARS-CoV вирусига асосланган янги вирус яратилгани ҳақидаги тадқиқотни эълон қилди.

2019 йил 6 декабрь:

Ухандаги денгиз маҳсулотлари бозорига алоқадор шахсда пневмонияга ўхшаш аломатлар ташхиси пайдо бўлганидан беш кун ўтиб, унинг хотини ҳам шу касалга учради. Бу эса вируснинг одамдан одамга юқишини кўрсатди.

27 декабрь:

Хитой соғлиқни сақлаш идораси янги коронавирус касаллигининг авж олгани, бу пайтга келиб 180 га яқин киши касаллангани ҳақида хабар берди.

31 декабрь:

Хитой ҳукумати ижтимоий тармоқлардаги «Ухандаги номаълум пневмония» (Wuhan Unknown Pneumonia) каби писандаларни цензура қила бошлади.

2020 йил 1 январь:

Ухандаги янги вирус ҳақида огоҳлантирган саккизта шифокор ҳибсга олинди ва судланди.

3 январь:

Хитой соғлиқни сақлаш олий органи «Gag order» (маълумот ёки шарҳнинг оммага ошкор қилиниши ёки учинчи томонга берилишини чеклайдиган буйруқ) чиқарди.

5 январь:

Ухан шаҳри соғлиқни сақлаш комиссияси касаллик ҳолатлари ҳақидаги ҳар кунги янги ҳолатларнинг нашр этилишини тўхтатди. Бу 18 январгача давом этди.

12 январь:

Профессор Чжан Ёнгзен (Zhang Yongzhen)нинг Шанхайдаги лабораторияси расмийлар томонидан «тузатиш» учун ёпилди, бу воқеа у илк бор геном кетма-кетлиги тўғрисидаги маълумотларни эълон қилганидан бир кун ўтиб содир бўлди.

6 февраль:

Хитой интернет назоратчилари ижтимоий медиа платформалари устидан назоратни кучайтирди.

9 февраль:

Блогер ва маҳаллий бизнесмен Фанг Бин (Fang Bin) йўқолди.

17 апрель:

Ухандаги ўлим ҳолатларига оид расмий статистика рақамлари кечиктирилган ҳолда ўзгартирилиб, 1290 ҳолатга кўпайтирилди.

Суратда: Ши Чженгли (Shi Zhengli), Хитой Фанлар академияси Ухан вирусология институтининг Янги юқумли касалликлар маркази директори, 2006 йилда Австралияда ишлаган.

Фото ва мақола: «The Daily Telegraph” сайтидан олинди.

«Элтуз» таржимаси.

Тағин ўқинг
8 март 2016
Ўзбекистонда чиқаётган газеталар саҳифасига «юксак ислоҳотлар самараси» сифатида оналар ўлими камайгани, коллеж битирувчиларининг уй ишларига «банд» қилинаётгани, ўзбек ҳукуматининг ...
23 март 2016
Судга олиб келинган Арамаис Авакян ва унинг 3 нафар шериги кутилмаган баёнотлар билан чиқишди. Арамаис Авакян: «Мен қўпорувчи эмасман! ...
4 апрел 2024
Элтуз Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ходимларининг ўз рахбарияти устидан ёзган шикоятларини ўқишда давом этади. Шу ой ичида бир қанча мурожаатлар бўлди, ...
30 ноябр 2020
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт тизимини тубдан қайта қуришга қаратилган топшириғи ортидан ҳали касбини тўлиқ эгаллаб улгурмаган талабалар гўёки амалиёт ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...