Асосий мавзулар
19 август 2020

Беларусда диктатурага дарз кетди

Беларусдаги норозилик намойишлари ўн биринчи кун давом этмоқда. Намойишчилар иқтидордаги президент Александр Лукашенко сайловларда ютқазди, дея ҳисоблашмоқда ва тинч йўл билан ҳокимиятни янги президент – Светлана Тихановскаяга топширишни талаб қилишмоқда. Тинч намойишларнинг дастлабки кунлари беларус ҳуқуқ-тартибот кучларининг оддий одамларга ўта шафқатсиз муносабати янада катта оммавий норозиликларни келтириб чиқарди. 16 август, якшанба куни Минск кўчаларига 200-250 минг одам чиқди. Мамлакат шарҳловчилари фикрича, бу Лукашенкога қарши мустақил Беларусь тарихидаги энг оммавий норозилик акциялари бўлди. Шу кунларда Беларусда содир бўлаётган воқеалар жаҳоннинг етакчи нашрлари бош саҳифаларига чиқди. Эътиборингизга Нью-Йорк Таймс газетасида чоп этилган мақолани ҳавола қиламиз.

___________________________________

Афтидан, Александр Лукашенко ҳукмронлиги остида яшовчи халқ унга умрбод тоқат қилишни истамайди.

Чорак асрдан бери Александр Лукашенко темир мушти билан бошқараётган Беларусда диктатура бўйича маҳорат дарси ўтказиб келди. Аммо 9 августдаги сайлов сохталаштирилганига оид кескин танқидлардан сўнг навбатдаги дарс диктатурани қандай тугатиш кераклиги тўғрисида бўладиганга ўхшайди.

Сутчининг ўғли бўлмиш жаноб Лукашенко Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Беларусда ўтказилган биринчи демократик президент сайловида ҳокимият тепасига келган. Кейин у ҳар қандай мухолифатни йўқ қилиш, парламент, суд ва оммавий ахборот воситаларини қаттиқ назоратга олиш йўлидан борди ва “Европанинг сўнгги диктатори” деган шубҳали унвонни қўлга киритиш учун эски совет КГБсининг хавфсизлик аппаратини шахсий машинасига айлантирди.

Ғарб томон бурилмаслик учун Россиянинг сахий кўмаги остида имтиёзли нархларда, асосан, газ ва нефть кабиларни олиб, жаноб Лукашенко Россия ва бошқа собиқ совет республикаларининг бошига тушган тартибсизлик, кенг миқёсли хусусийлаштиришдан қочиб, асосий саноат тармоқлари, улардаги иш ўринлари ва ҳомийликларини ҳукумат қўлида сақлаб қолди.

Аммо сўнгги сайлов жараёнлари олдидан Лукашенконинг ишлари ўнгидан келмаётганди. Унинг коронавирус пандемиясига бемаъни ва бефарқ муносабати, жумладан, ўз фуқароларини машина ҳайдаш, сауна қабул қилиш ва ароқ ичишга ундаши, касаллик тарқалиши ва иқтисодиётнинг пасайиши билан кўплаб одамларнинг сабр-тоқати тоқ бўлди.

Унинг одатий тактикаси – ҳар қандай жиддий рақибни қамоққа олиш ёки дисквалификация қилиш бўлиб, собиқ инглиз тили ўқитувчиси ҳамда  демократия тарафдори бўлган машҳур блогернинг хотини Светлана Тихановская ўз номзодини эълон қилганидан кейин ҳибсга олинди. Унинг бутун платформаси жўшқинлиги ва соддалиги билан бошқаларникидан ажралиб турар, барча сиёсий маҳбусларни озод қилиш, эркин ва адолатли сайловлар ўтказиш ваъдаларидан иборат эди. Унинг митинглари оломонни жалб қилди ва сайлов куни сайлов участкаларида узун навбатлар пайдо бўлди.

Жаноб Лукашенко ўзининг таниш ценарийсига ёпишиб олиб, мутлақо ақлга сиғмайдиган ғалабани талаб қилди. Тихановскаяга берилган овозларнинг ўндан бирига эгалик қилишни сўраб, бундай деди: “Бизнинг жамиятимиз аёлларга овоз бериш учун ҳали етарлича тайёр эмас”. Ишончли кузатувчилар бўлмагани сабабли Тихановская аслида қанча овоз олганини билишнинг иложи йўқ, лекин у деярли ғалаба қозонгани аниқ. Ҳақиқий натижаларни кўрсатган баъзи сайлов участкаларида у 70 фоиз овоз тўплаган.

Пойтахт Минск, шаҳар ва қишлоқларнинг кўчалари ғазабланган намойишчилар билан тўлганида, Лукашенконинг каллакесарлари фавқулодда шафқатсизларча жавоб беришди. Намойишчилар дубинка ва этиклар билан калтакланган, минглаб одамлар ҳибсга олинган. Кейинчалик қўйиб юборилган шахсларнинг айтишича, улар тор камераларда сақланиб, мунтазам равишда калтакланган. Расмий шикоят билан мурожаат этаётганида Тихановскаяни полиция ушлади. Уч соат ўтгач, сайловдан воз кечиш тўғрисида аниқ мажбурланган баёнот билан чиқди ва халқдан норозилик билдирмасликларини сўради.

Зўравонлик фақат қаршиликни кучайтирди. Минск ва бошқа шаҳарларда оқ кийиниб, гуллар ушлаб олган аёллар полициянинг шафқатсизлигига қарши тирик занжир ҳосил қилдилар. Бир нечта давлат корхоналарида ўз-ўзидан иш ташлаш бошланди. Адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори, беларуслик Светлана Алексеевич Лукашенкони ўз халқига уруш эълон қилганликда айблаб, унинг истеъфосини талаб қилди.

Европа Иттифоқи ва Америка Қўшма Штатлари полициянинг зўравонлиги ва сайловни сохталаштиришга қарши кескин баёнотлар билан чиқишди ва масъул мансабдор шахсларга нисбатан санкциялар жорий этиш ҳақида гап борди. Бундай санкциялар илгари ҳам қўлланилган ва жаноб Лукашенко тактик имо-ишораларни, масалан, баъзи сиёсий маҳбусларни озод этиш каби Ғарбни унга мурожаат қилишга ундашга ўрганди. Инқироз бошланганида, Трамп маъмурияти Минскдаги элчини қайта тиклаш билан машғул эди.

Ҳақиқат шундаки, жаноб Лукашенко ҳеч қачон ўз билганидан қолмайди. Агар у ҳозирги қийинчиликлардан омон қолса, унга ҳеч қандай имконият бўлмайди. Беларусь кўчаларидаги намойишчилар энди ҳаётларини хавф остига қўймайдилар, лекин сайловда халқнинг танлови қадрланиб, жаноб Лукашенко сентябрь ойининг бошларида ўз президентлик муддати тугаганда ҳокимиятдан кетишини талаб қилмоқдалар. … “Беларусь бошқа ҳеч қачон ўзининг собиқ ҳукмдорлари қўли остида яшашни хоҳламайди”, деди Литвага чиқиб кетган Тихановская ўз видеомурожаатида.

Лукашенконинг иродасиз, шафқатсиз ва ноқонуний бошқарувидан ниҳоятда чарчаган Беларусь халқига Ғарб хайрихоҳлик билдириши ва шак-шубҳасиз уни  қўллаб-қувватлаши керак. Европа Иттифоқи ва Америка Қўшма Штатлари Беларусь сайловини на эркин ва на адолатли дея баҳолашмади, намойишчиларга қарши босимни қоралашди. Улар, шунингдек, Лукашенко ғалабасига оид расмий натижаларни қабул қилмасликлари ва агар ўз кузатувчиларини чақириб олишлари, янги ва ишончли сайлов ўтказилмаса, уни ғолиб деб тан олмасликлари ҳақида огоҳлантиришлари мумкин. Шу мантиқдан келиб чиқиб Вашингтон Минскка янги элчи юборишдан бош тортиши керак.

Диктатуранинг охирги сабоғи шундан иборатки, одамлар зулмга абадий тоқат қила олмайдилар ва охир-оқибат унга қарши туришади, бошқа жойлардаги эркин одамлар уларни қўллаб-қувватлайди.

Нью Йорк Таймс газетасидан “Элтуз” таржимаси

Тағин ўқинг
26 октябр 2015
Қудрат Бобожон Eltuz.com Ижтимоий тармоқда жавлон ураётган дўстларимдан бири ёзғириб қолди. “Группамда роса “тролл” кўпайибди, иккиюзтачасини “блок” қилдим!” Бир ...
4 октябр 2016
Каримовнинг 27 йиллик иқтидори даврида, иқтисод, маданият, маориф жар ёқасига келди. Шавкат Мирзиёев эса, кўп ўйлаб ўтирмасдан, устозидан ўрганган ...
11 феврал 2020
Тошкентдаги Shodlik Palace меҳмонхонаси эгалари “Илҳом” театри жамоасидан бинони бўшатишни сўрагани ҳақида 10 февраль куни хабар тарқалди. Меҳмонхонани хусусийлаштирган ...
31 июл 2019
1 август куни Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига кириш учун тест имтиҳонлари бошланади. Бу ҳашаки шпаргалкалар даври тугаб, улар ўрнига ...
Блоглар
14 сентябр 2020
Бир танишим бор эди. Ҳозир ўтиб кетган. Икки-уч йилда чорраҳа ёки метро вагонида тўқнаш келиб ...
11 сентябр 2020
“Биз томонларгаям коронавирус инфекция етиб келди. Қишлахта ўн бешта одамда ўша касаллик бор экан”,- деди ...
7 сентябр 2020
Бизда бугундан совуқроқ кузак шамоли бошланди. Мен каби совуққа юпқа одамлар енги узун кўйлак кийиб ...