Кундалик
20 август 2020

Ўзбек журналистининг адвокатлари қирғиз тергов ҳибсхонаси ходимлари устидан шикоят аризаси беришди

Бишкекда ҳибсга олинган ўзбек журналисти Бобомурод Абдуллаевнинг адвокатлари Бош прокуратурага Қирғизистон МХДҚ (Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси) тергов ҳибсхонаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят ариза беришди.

Бу ҳақда 24.kg ахборот агентлигига “Адилет” юридик клиникасининг юристи Тимур Султонов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бир ҳафтадан буён Абдуллаевнинг ҳимоячиларини учрашув учун МХДҚ тергов ҳибсхонасига киритишмаяпти. 

“Уч адвокатнинг ҳеч бири Бобомурод Абдуллаев билан учраша олишмади. Учрашув бўйича такрорий сўровларга жавобан, МХДҚ тергов ҳибсхонаси ходимлари бизнинг мижозимиз 14 кунлик карантинда сақланиши керак, дея жавоб беришди.

Бизнинг фикримизча, МХДҚ тергов ҳибсхонаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари Жиноят-процессуал кодекси, “Қирғизистон Республикасининг адвокатлик фаолияти тўғрисида”ги қонун ҳамда Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт нормаларини қўпол равишда бузмоқда. Унда ҳар бир инсонга ҳимоя ҳуқуқи ва адвокат билан чегараланмаган вақт давомида учрашиш ҳуқуқи кафолатланиши керак дейилган”, деди Тимур Султонов.

Адвокатнинг таъкидлашича, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари адвокатларнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилмоқда, бу эса Бобомурод Абдуллаевни ҳимоя ҳуқуқидан маҳрум этади.

Бобомурод Абдуллаев Қирғизистонга Марказий Осиё Америка университетининг (АУCА) таклифига биноан тўрт ойлик ўқишга келди. Бироқ ўқишни тугатгандан сўнг у коронавирус пандемияси туфайли давлат чегаралари ёпилиши сабаб қайтиб кета олмади.

9 август куни Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон талабига кўра Бишкекда ушланган. Бишкек шаҳрининг Биринчи май тумани суди 10 август куни эҳтиёт чораси сифатида ўзбек журналисти Бобомурод Абдуллаевни 8 сентябрга қадар ҳибсхонада қолдиришга қарор чиқарди. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 июл 2016
Ўзбеккино Миллий агентлиги буюртмасига асосан “Ўзбекфильм” киностудиясида тасвирга олинаётган “Муқаддас истак” номли ушбу фильм қаҳрамонлари орасида Ўзбекистонда террорчи ташкилот ...
18 январ 2019
Президент Мирзиёев мамлакатнинг хорижда музлатилган коррупция пулларини қайтариш ва чет эл сармояси киритишга жаҳд қиларкан, тағин Ўзбекистоннинг олдинги президенти ...
14 октябр 2016
“Халқ сўзи” газетаси (12.10) юртимизда 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган президент сайловини кузатиш учун Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТ, Шанхай ...
26 январ 2017
Мирзиёевнинг айрим ваъдалари амалга ошмади. Масалан унинг 27 мамлакат сайёҳларига визасиз кириш изни бериш қарори бекор бўлди. Кейинчалик чиқиш ...
Блоглар
14 сентябр 2020
Бир танишим бор эди. Ҳозир ўтиб кетган. Икки-уч йилда чорраҳа ёки метро вагонида тўқнаш келиб ...
11 сентябр 2020
“Биз томонларгаям коронавирус инфекция етиб келди. Қишлахта ўн бешта одамда ўша касаллик бор экан”,- деди ...
7 сентябр 2020
Бизда бугундан совуқроқ кузак шамоли бошланди. Мен каби совуққа юпқа одамлар енги узун кўйлак кийиб ...