Асосий мавзулар
9 сентябр 2020

Туман ҳокими мурожаатчи муаллимани “жинни”га чиқарди

Андижон вилоятининг Избоскан тумани ҳокими Серобиддин Исмоилов туман селекторида уй сўраб жонига теккан бир муаллима аёлни жинни деб ҳақорат қилган ва мактаб директорига аёлни ишдан олишни буюрган. Бу ҳақда йиғилишда бўлган иштирокчилардан бири маълум қилган.

Селектор йиғилишида иштирок этган ўқитувчининг “Элтуз”га айтишича, муаллима арзон уй-жойлар масаласида ёрдам сўраб ҳокимликка 4 йилдан буён мурожаат қилиб келади.

“Ҳокимимиз жуда “нервинний” (асабий). У курашувчан, ҳадеб келаверадиган шикоятчиларни ёмон кўради. Асаблари қўзиб кетади. Айниқса, уй сўраб мурожаат қилганлар унга тўнғиздай кўринади”, дейди манба.

Бу Избоскан ҳокими билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Ўтган йили Пайтуғ шаҳридан бўлган бир ногирон аёл ҳам ҳокимликка уй сўраб мурожаат қилган.

Мурожаатлари бесамар кетган аёл туманга журналистларни чақириб келган. Ўшанда Серобиддин Исмоилов бу аёлга баҳорда уй қуриб беришни ваъда қилган.

Ваъда бажарилмагач, қайта-қайта бораверган аёлни Исмоилов уятсиз гаплар билан ҳақорат қилиб ҳайдаган. Ҳозир ногирон аёл бузилиб кетай деб турган харобада ижарада яшамоқда.

“Бу ўқитувчи эса аёл 30 йилдан буён мактабда дарс беради. Руҳий хаста бўлса, муаллимлик қилармиди? Ҳақоратга чидолмай йиғлаб юрибди, қўшимчасига ишдан ҳайдалишдан қўрқяпти”, дейди йиғилишда иштирок этган ўқитувчи.

Мустақиллик байрами арафасида Избоскан тумани ҳокими Серобиддин Исмоилов “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Сўконғич, туманидан мурожаат ва муаммолар аримайдиган Исмоилов қайси “фидокорона” меҳнатлари учун бу медалга лойиқ кўрилгани избосканликларни ажаблантиряпти.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 декабр 2016
4 декабр куни президентлик сайловида номзоди қўйилган бош вазир Шавкат Мирзиёевга лаганбардорлик мотивлари шу кунларда ўзининг чўққисига яқинлашмоқда. Шу ...
26 август 2016
Бағдод тумани маҳалла фаолларидан бири, eltuz.comга ҳар бир қишлоқда яшовчи 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган ҳар уч киши бир ...
6 ноябр 2016
Шанба эрталаб жони узилган Абдулла Ориповнинг жанозаси ўша куниинг ўзидаëқ Хюстон шаҳридаги масжидда ўқилган. Eltuz.com манбасига кўра АҚШдаги Ўзбекистон ...
28 май 2019
Ички ишлар вазирлиги тергов департаменти хоразмлик шоир ва журналист 56 яшар Маҳмуд Ражабга нисбатан диний экстремизмни тарғиб қилувчи материаллар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...