Асосий мавзулар
21 сентябр 2020

Ўзбек ТВ АҚШ киносини “маънавият” рамкасига тиқиб, аëлларни камситди

Аёллар дискриминацияси ва гендер тенгликка қарши ҳаракатлар аввал масжидларда, ички ишлар ходимлари орасида (аёлларни ечинтириб, тўдалашиб томоша қилиб видеога олишлар), кейин ТВ каналларимизда аллақачон бошланиб бўлган эди.

Аёллар қандай кийиниб, қандай ўтириб, қандай гапириши кераклиги-ю, сочини қаеригача ўстириб, қаерини беркитишгача диний маъруза-ю, диск ва китоблар шу даражада кўпайиб кетган эди-ки, бундан одамнинг кўнгли айниётган эди.

ТВ да эса тахминан бир йил олдин бир ҳолатга эътибор бердим. Чет эл кино ва сериалларига овоз берилаётганда эркакка аёлни сенсиратиб, аёлга эса эркакни сизлатиб овоз беришяпти.

Кино АҚШники!!! Аёл ва эркак шунчаки ҳамкасблар!!! Ёш бир хил!! Лекин аёл эркакка «ака» деб, сизлаб мурожаат қиляпти. Эркак эса уни сенсираб гаплашяпти))). Ва кинонинг охиригича шу аҳвол.

Бошқа каналларда ҳам айни шу ҳолат, чет эл киносими, ўзимизникими, фарқи йўқ. Ҳаммасида аёл эркакни сизлаяпти, эркак молга ўхшаб аёлни сансираяпти (эътибор бермаганлар, бир кузатинг). «Муносабат» кўрсатуви ҳам бунга бир мисол.

Бу нима? Янгича маънавиятми? ЎзТВга бунақа ўта илғор ғояларни ким беради?

Ўзи йигити ёки эрини сизлаш, уям етмагандек, уни «ака» дейишдек ғалати одат фақат битта бизда бор.

Қозоқ, туркман, туркларда, ҳатто арабларда ҳам йўқ бу одат (ёш ўртасида катта фарқ бўлса ҳам).

Майли, бизда нимадир бўлиб, шу одат эркак ва аёл муносабатларига шартли омил бўлиб кириб қолган, лекин чет элдаги йўқ нарсани бизга бор қилиб кўрсатишнинг нима кераги бор?

Эркак кишига ишонтириляптими? Лекин охирги воқеалар (Мустаҳкамни ҳимоя қилиш) аёллар учун кўпроқ аёллар курашаётганини кўрсатди.

Эркакларни доим ҳурмат қилиш ва уларга доим итоатда бўлиш кераклиги уқтирилмоқдами?

Лекин натижа тескари.

Ёки гендер тенглик кимларгадир жуда-жуда ёқмаяптими?

Юритилаётган сиёсатга зид, тушунарсиз ва бачкана ҳолат ва у авж оляпти.

Нодира Муса Исмоил

Блогер

Тағин ўқинг
23 июл 2016
Ўтган ҳафта Eltuz.com нашри Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари пахта далаларини қурт босгани ва уни қўлда териб олишга одатдагидек, Халқ ...
30 сентябр 2021
Тошкентда иш бошлаган халқаро кинофестивалнинг бош қаҳрамони рус поп ашулачиси Киркоров бўлди. Ташкилотчилар эса фестивалга 37 давлатдан 400га яқин ...
2 ноябр 2016
«Халқ сўзи» газетаси (29.10) «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган навбатдаги сўровнинг натижалари ҳақида мақола эълон қилди. ...
24 апрел 2020
15 апрель куни Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия бўлгасида тўрт нафар тожикистонлик ИШИДга алоқадорликда айбланиб қўлга олинган. Бундан олдин бу экстремистик ...
Блоглар
26 март 2023
Тошкентда Рауф Парфининг илк ҳайкали очилади. 27 март соат 11 да Тадбир Амир Темур проспектидаги ...
21 март 2023
Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради. Бугунги кўрстувимизга ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидан буён АҚШда яшаётган ...
13 март 2023
«Елтуз» каналида ўз видеоблогини юритаётган АҚШда яшаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов апрел ...