Асосий мавзулар
18 феврал 2021

Россия жамиятини иккига бўлган шахс марказий осиёликлар наздида

Либерал Россиянинг катта қисмини бирлаштиришга муваффақ бўлган шахс, Путинга мухолифат тимсоли сифатида намоён бўлган Алексей Навальнийнинг обрўси аксарият қисми Россияда меҳнат муҳожири бўлиб ишлаб келаётган марказий осиёликлар олдида янада кўпроқ жиҳатларга эга.

Аслида кўпчилик уни камситувчи баёнотлар қилган, на фикридан қайтган ва на узр сўраган миллатчи сифатида қабул қилишади.

2010 йилда Навальний коррупцияни ошкор қилувчи сифатида диққат марказига тушди. 2011 йилда Россия сиёсатида ўз блоги, ижтимоий тармоқлардан унумли фойдаланиши ва коррупцияга қарши фондини очиши эвазига танилди.

Унинг Путиннинг Қора денгиз соҳилида жойлашган қасри тўғрисида 19 январь куни ютуб тармоғига чиқарилган тергов-ҳужжатли фильми 100 миллиондан ортиқ томошабинни жалб қилди.

Унинг ошкора танқиди қимматга тушди: Навальний ва унинг акаси бир неча бор ҳибсга олиниб қамоққа ташланишди. 2020 йили 20 августда у заҳарланди, бироқ немис шифоҳонасида даволаниб, ҳаёти сақлаб қолинди. Bellingcat тергов гуруҳининг маълум қилишича, унга бўлган суиқасд ортида Россия махфий хизматлари туради.

Унинг ҳаётига таҳдид бўлишига ва қамоққа олиниш хавфи бўлишига қарамасдан, Навальний 17 январда Россияга қайтиб келди. У дарҳол қўлга олинди ва шундан буён Россиядаги сиёсий қаршилик ва демократия тимсолига айланди.

23 январь куни эса 1990 йиллардан бери кузатилмаган миқдорда, минглаб россияликларнинг кўчаларга чиқишларига сабабчи бўлди.

2 февралда у муддатдан олдин озодликка чиқиш шартларини бузганликда айбли деб топилиб, яқин уч йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Рус миллатчилари билан куч бирлаштириш

Гарчанд Навальнийнинг ҳаракатлари унинг шахсий жасоратини намойиш қилса-да, унинг Марказий Осиё ва Кавказдан келган муҳожирларга ва Қримнинг мавқеига тегишла очиқ баёнотлари, йигирма йиллик Путин ҳукмронлиги меваси коррупция ҳолатини таҳлил қилишда қўлланадиган – демократия ва инсон ҳуқуқлари дискурсига зид келади.

Навальнийнинг бу масаладаги қарашларини аниқлаш учун Global Voices Санкт-Петербургдаги Европа университети профессори, Марказий Осиё ва Россиядаги марказий осиёлик муҳожирлар бўйича етакчи мутахассис Сергей Абашин билан суҳбатлашди:

  • Ўн йил бурун сиёсатчи ҳар йил ўтказиладиган, очиқ ксенофоб мазмунга эга бўлган “рус маршларида” иштирок этар эди. 2013 йилда Москва мэрлигига сайлов давомида Навальний чиқишларининг асосий нуқталаридан бири миграция бўлган. У миграцияга қарши курашни таклиф қилар эди ва унинг нутқи Марказий Осиё ва кавказлик муҳожирларга қарши қаратилган ксенофоб туҳматларга, уларни жиноийликда, террористик хавфда, маданиятининг бегоналигида айблашларга бой эди.

Ўн йилдан бери Россияда яшаб келаётган Рашид (хавфсизлик нуқтаи назаридан исми ўзгартирилган) исмли ўзбек муҳожири Global Voices га бундай дейди:

  • Ғайриоддийлик, маргиналликдан либерал муомалага – муҳожирларга ва Кавказ минтақасига салбий муносабатда бўлишни олиб чиққан инсон айнан шу (Навальний) бўлади.

Ноқулай ўтмишни таҳрирлаш

2016 йилдан бошлаб Навальний ва унинг жамоаси ўтмишдаги чиқишлари аҳамиятини камайтиришга, Россияга Марказий Осиё ва Кавказдан бўлган миграция ҳақидаги нозик гапларни четлаб ўтишга интилишди. Бунда улар бу гаплар Навальнийнинг ижтимоий мавқеига қанчалик зиён етказишини англаб етгани эҳтимолдан холи эмас.

Шунга қарамай, баъзи ноқулай ҳолатлар ҳали-ҳануз мавжуд. 2008 йилги Россия-Грузия уруши натижасида Россия Грузиянинг бир қисмини аннексия қилиши билан якунланганини кўриб турган Навальний Москва ҳаракатларини қўллаб-қувватлади ва ҳаттоки ўз блогида грузинларга нисбатан камситувчи сўзларни қолдирди.

2017 йил апрель ойидаги президент сайлови арафасида Навальний Россиядаги  энг катта таъсирга эга бўлган видеоблогер Юрий Дудьга берган интервьюсида миллатчи эканини рад этди. https://www.youtube.com/embed/0Tn7oFir9rk?feature=oembed

Мезбон нима учун Қозоғистон фуқароларига виза жорий қилиб туриб, Россия фуқаролари учун Германия визаларни бекор қилиши лозимлигини сўраганда, Навальний бундай жавоб берди: “Мен марказий осиёликлар Россияга келаётганини кўриб турибман. Мен бунда ҳеч қандай қадрият кўрмаябман”.

Бироқ иқтисодий ва демографик кўрсаткичлар бошқача маълумот беради. Россия тўхтовсиз ўз аҳолисини йўқотиб боряпти. Россияга бўлган миграция эса бу кўрсаткичларнинг ҳаддан зиёд салбий бўлишининг олдини оляпти.

COVID-19 пандемиясидан олдин Россияда бир неча миллион асосан марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари бўлган. 2020 йилнинг ноябрь ойида расмий рақам 1.8 миллионни ташкил қилди. Бироқ аниқ сонлар мавжуд эмас, чунки кўпчилик муҳожирлар Россияга визасиз кириш рухсат этилган мамлакатлардан келишади ва кўп ҳолларда ҳужжатларини расмийлаштирмай юришади.

Марказий осиёлик муҳожирларнинг ўрни оғир саноатдан тортиб қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳасигача шу қадар муҳимки, 2021 йилда Россия ҳукумати Тожикистон ва Ўзбекистондан келадиган меҳнат муҳожирларига ўткир эҳтиёж мавжудлигини тасдиқлади.

Меҳнат муҳожирларининг муҳимлиги ҳаммага маълум факт экан, нимага Навальний ўтмишда муҳожирлар нафақат муаммо, балки таҳдид деб ҳам айтади? Профессор Абашин бундай изоҳлайди:

  • Навальний популист ва прагматик сиёсатчи. Мафкура у учун асосий тамойил эмас. У кўпроқ ўзининг россиялик аудиторияси кайфиятига қарайди. Агар жамиятда миграцияга қарши мавзуга эҳтиёж пайдо бўлса ва бу мавзу Украина, Ғарб билан муносабат ҳамда пандемия мавзуларини четга суриб қўйса, Навальний ўз нутқидаги ксенофоб қарашларига яна қайтиши мумкин.

Рашид ҳам ўхшаш фикрларни илгари суради:

  • Навальний муҳожирларнинг Россия иқтисодиёти учун қай даражада муҳимлигини тушунмаётган одамга ўхшамайди. Бироқ у оддий одамларнинг қўллаб-қувватлашларига муҳтож. У одамларни муҳожирларга ишларни бериб қўйган ҳозирги ҳукумат ҳамма муаммоларда айбдорлигидга, айнан шу учун Россияда бугун шароит шу қадар ёмонлигига ишонтириш керак.

Мақола Global Voises нашридан олинди. Муаллиф Filip Noubel, Муаллиф Yevgeniya Plakhina, Таржимон Elchin Mustafa

Тағин ўқинг
12 феврал 2024
Бухоро вилояти Шофиркон тумани Прокуратураси фуқароларнинг мурожаатлларини қонун талаблари доирасида умуман кўриб чиқмаётгани юзасидан Элтузга нусхаси Республика бош прокуратурасига ...
27 май 2020
Президент Шавкат Мирзиёев 25 май куни ўтказган транспорт масалаларига оид йиғилишда “Uzbekistan Airways”ни нуфузли хорижий компания бошқарувига бериш масаласи ...
25 октябр 2017
23 октябр куни «Элтуз» нашрининг мобил мухбири жўнатган фотосуратда супурги кўтарган мактаб формасидаги бир гуруҳ мактаб ўқувчиларини кўриш мумкин. ...
7 ноябр 2017
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 октябрдаги қарорига кўра, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги интернетдаги «ички ишлар идоралари обрўсини тўкувчи» маълумотларни ...
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...