Асосий мавзулар
14 март 2023

600’36: Бўкада топилган хум, худкуш талаба ва Россиядан келган темир тобут

Салом қадрли мухлислар бугун 13 инчи март, студияда Қудрат Бобожон, эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг  навбатдаги сонини тақдим этади.
+++
Бўкада бир хум тўла олтин топилгани ҳақидаги хабар қисман нотўғри бўлиб чиқди. Бўка туманидан топилган тухум шаклидаги  2 та хумнинг ичи бўш бўлган.
Тошкент вилоятида илк бор топилган сиртига аёл релъефи туширилган тошбақасимон кўза қадимги юнон анъанасига мос равишда ишланган.
+++
Ўзбекистон Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотига кўра, 12 март куни Тошкент вақти билан 20:26 да ер силкинди. Эпицентри Тожикистон ҳудудида бўлган ер силкиниши кучи Самарқанд вилоятида 3 балл, Жиззах вилоятида  2-3 балл ўлароқ сезилибган. Марказ якшанба куни Ўзбекистонга қўшни бўлган Тожикистонда 2 та, Афғонистонда эса 3 та зилзила содир бўлгани ҳақида хабар қилган.
+++
Фарғонада мактаб ўқувчиси  ўзини 16 қаватли уйнинг томидан ташламоқчи бўлди. 14 ёшли қиз Д.К. (мактаб ўқувчиси) ўгай отаси билан ўзаро жанжаллашиб, Фарғона Тарона кўчасидаги 16 қаватли уйнинг томидан у ердан пастга ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган. ИИБ ва ФВВ ходимлари томдан қизни соғ-омон тушириб олишди.
+++
Аммо Самарқанд вилоятининг оқдарë вилоятида ўзини кўприкдан ташлаган 18 яшар студент қизни қутқаришнинг иложи бўлмади. Қиз гўрда.
+++
Бухоро шаҳрида кетаëтган автобус ичида ўз жинсий олатини бир қизга чиқариб кўрсатган йигит расми тармоқда тарқалди. Бу қизларга кўрсатгани асбобилан бошқа ҳеч нарсаси йўқ Ўзбекистон қашшоғини милиса қидирмоқда.
+++
«Аëлларни паранжига апкириш» бўйича гапирган гапи учун дакки еган фарғоналик радиобошловчи Хайрилло Йўлдошев Рассом Тузга  мактуб ëзиб «Ранжиган аëллардан узр сўрашини» билдирди. Йўлдошев «аëлларнинг кийимига осилиш» қонун ва одобга тўғри келмаслигини тушуниб етганини айтди.
Эслатиб ўтамиз ўтган 8 март байрами арафасида қўшиқчи Канизанинг лозими ва аврат муҳокамаси тармоқда авж нуқтасига чиққан эди.
+++
Ўзбекистондан визасиз бориладиган мамлакатлар рўйхати эълон қилинди. Масалан, рўйхатга кўра Ниуйе деган мамлакатга бориш учун мутлақо виза талаб қилинмайди.
+++
Тошкентнинг Олмазор туманида эса 15 та кўча қайта номланди. “Талант” кўчаси “Истеъдодга”, “Жонон” кўчаси “Пахта”га ўзгарди.
+++
Истанбулда ўлик ҳолда топилган шахс Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди
 Истанбулнинг Кадикўй туманидаги денгиз қирғоғидан топилган жасад Ўзбекистон фуқароси Раҳматилло Ибодовга тегишли экани аниқланди.  Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консуллиги хабар берди.
 Консулликнинг маълум қилишича, жасад ёнидан самарқандлик Раҳматилло Ибодовнинг буюмлари топилган.  
“Раҳматиллонинг яқин қариндошлари топилиб,  ДНК таҳлили олинган.  Натижада жасад Ибодов Раҳматиллога тегишли экани аниқланиб,  8 март куни қариндошлари унинг жасади Истанбул-Самарқанд рейси билан Ўзбекистонга олиб кетилди,  дейилади расмий хабарда.
 Ҳозирда Ўзбекистон фуқаросининг ўлимига нима сабаб бўлгани ва тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида маълумот йўқ.
+++
Рус фашист босқинчилари сафида Украинага бориб тинч аҳоли, хотинлар ва ëш болаларни ўлдиришда иштирок қилган элликқалалик 43 яшар Фахриддиннинг мурдаси ота-энасига жўнатилди.
Бировнинг юртига бостириб борган Фахриддин ит ўлимида ўлган.
«Танаси илма тешик бўлиб кетган, кўзлари оқиб тушган» деди Урганч аэропортида акаси жасади солинган темир тобутни олган ука. Фахриддин жорий йилнинг 30 январь куни Россия томонидан Украинада бўлаётган куролли тўқнашувга юборилган ва у ерда ўлган.
Ортида бир қизи қолди. Хуллас, Путинга елпатак бўлиб, «ўриснинг нонини едик» деб, итваччалик қилаëтган мардикор, дангаса, ўрисқулларга эслатиб қўйсам: Россияда (Сурияда ҳам)  урушга  ёлланиш қонунан таъқиқланади ва  Ўзбекистон Республикаси  Жиноят кодексининг 154-моддасига кўра, урушда қатнашган шахслар жавобгарликка тортилади.
+++
Навалний  фильми “Энг яхши ҳужжатли фильм” номинациясида “Оскар”ни қўлга киритди. Фильм воқеалари  Германияда бошланади, у ерда Алексей Навалний Россияга қайтишдан олдин заҳарланишга уринишдан кейин даволанган. Режиссёр Даниел Роэр сюжетни аввалига сиёсий драма, кейин эса триллер сифатида қуради.
+++
АҚШдаги давлат идораларида Хитойнинг ByteDance Limited ширкати ишлаб чиқарган TikTok иловаси ва бошқа хизматдан фойдаланиш тақиқланди. Бунга ўхшаш тақиқ душанба куни Канада расмийлари томонидан ҳам киритилган. Қўшма Штатларда TikTok тақиқланиши Хитой расмийлари эътирозига сабаб бўлди.
+++
Гиркин Украина Приднестровьянинг озод этилишига эришса бу Россиянинг башарасига туширилган ҳақиқий тарсаки бўлади. Бу ҳатто қозоғистонликларни ҳам янги ҳудудларни талаб қилишига асос бўлади деди. Унинг фикрича бу ҳудудлар Путиндан илгари ҳам бир неча референдумлар билан Россия ҳудудига қўшилишга тайёр бўлгалардир. Эслатиб ўтамиз, Россия мудофаа вазирлиги Украина Приднестровьяни босиб олишни режалаётгани ҳақида билдирган, гарчи Украина расмийлари буни рад этган эди.
+++
Беларус диктатори Александр Лукашенко қурол-яроғ сотиб олиш умидида Эронга борди. Олдинроқ у Хитойга сафар қилиб, Си Жинпинг билан учрашган эди. Барча мустабидлар каби Лукашенконинг ҳам сафар қилиши мумкин бўлган жойлар географияси кундан-кунга тораймоқда.
+++
Украинада ўлган рус босқинчиларига оид 10 минглаб постларни ўрганган «Новая газета. Европа» нашри уларнинг ҳарбийдаги ҳаёти нақадар қисқа кечганига эътибор қаратди. Улар урушга сафарбар қилинганидан ўртача 60 кун ўтар-ўтмай ер тишлаган…
Январ ойида босқинчиларнинг қариндошлари яқинларини йўқотишгани ҳақида 850 та постни «ВКонтакте» гуруҳларида  чоп қилишди. Бу урушнинг биринчи ойига нисбатан 6 баравар кўпдир. Ҳар еттинчи пост баҳор ёки ёзда йўқолганларни қидиришга оид. Энг жиддий йўқотишлар босқинчилик юришига қадар сафарбарлик бошланган ҳудудлар аҳолисига тўғри келади. Тақрибан 350 аскардан 90 тасининг қариндошлари «ЛДНР» турғунлари бўлиб, улар ҳарбий хизматчи мақомини тасдиқлашган. Бу ҳудуддан ёлланганлар ва кўнгиллилар, Россиядан сафарбар қилинганлардан икки баробар кўпдир. Ва улар урушнинг дастлабки палласидаёқ йўқ қилинган.
Шу билан бирга, Бош штабдагиларнинг таъкидича, «яхши руслар» сони 149 890 дан ошган.
+++
Россиянинг интернет базасида «Путиннинг кети» (жопапутина.рф) деган домен рўйхатга олинди. «Полигон медиа» нашрининг хабар қилишича, домен шу йилнинг 17 феврал куни номаълум шахс томонидан Reg.ru регистратори орқали рўйхатга олинган. Домен номи ҳозирча ишлатилаётгани йўқ, бу номдаги сайт ҳам ҳали ишга тушмаган.
+++
Путиннинг содиқ лапарчиларидан бири Олег Газманов Украина уруши бошланганидан кейин Европа Иттифоқи расмийлари унинг Латвия ва Италиядаги квартираларини «музлатиб» қўйганидан нолиди. «Бу квартираларни энди на сота оламан, на ижарага бера оламан», деди қўшиқчи. Газмановнинг айтишича, «ноинсоф» европаликлар ҳалигача уни бу квартиралар учун коммунал тўловлар тўлашга мажбур қилишаётган экан.

Кўрсатувимизнинг сўнгги секундларини украиналик шоир Леонид Капицанинг Элтуз нашрига жўнатган навбатдаги шеърини рассом Туз таржимасидаги шу сатрларини ўқиш билан якун ясаймиз.


Шу ўринда машхур Катюша қўшиғини эслатувчи шеър.
Пропаганда атиргуллари гуллади яна,
Аскарларнинг тобутлари келмоқда сузиб,
Қари зек баланда таъмини
Соғиниб кўзларин юмар энтикиб
Кечираркан умрининг сўнгги дамини…
Сўнг эса мурдага тўла пансион
ўлим мотеллари сари турвиза,
У ерда куйламоқда – олқишланган Кобзон!

Бу сўнгги 600 секунд ичида сизга етказмоқчи бўлган хабарларимиз эди.  Кун давомида биз билан қолинг, Каналларимизга обуна бўлишни унутманг.

Тағин ўқинг
2 ноябр 2023
Мазкур сана журналистларга қарши жиноятлар учун жазосизликни тўхтатиш муҳимлигига жамоатчилик эътиборини қаратиш имкониятини беради. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти жазосизликнинг оғир ...
19 апрел 2019
Раccом ТузEltuz.com
26 январ 2022
Ҳаммани аввал кулдириб, кейин йиғлатган атоқли ўзбек адиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли драматург, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ...
22 феврал 2021
Наманган вилояти ҳокими президент келган пайтда танқид қилинган маҳаллада бу ерда шароит яхшилангунча яшашини билдирди. — Ҳар куни шу ...
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...