Кундалик
6 феврал 2016

Тамила: “Уятсиз видеоларга алоқам йўқ!”

Бугун 6 феврал куни хонанда Тамиланинг фейсбук саҳифасида ва унинг мухлислари томонидан ташкиллаштирилган “Je suis Tamila!” гуруҳида ўз мухлислари ва фан клуби гурухлари иштирокчиларига видеомурожаати пайдо бўлди.

Тунги шаҳарда машина кабинасида олинган мурожаатида хонанда “тармоқда яратилган гуруҳ иштирокчилари”га “ягона илтимос” билан мурожаат қилиб:

“Менга мутлақо алоқаси бўлмаган ўша жирканч кўринишдаги, аҳлоқсиз видео ва фотоматериаллар билан мени адаштирмасликларингизни сўрашни истардим, чунки уларнинг менга ҳеч алоқаси йўқ”, дейди.

Шунингдек хонанда сал илгарироқ тергов бу материалларнинг қалбаки эканлигини аниқлагани, экспертларнинг расмий хулосаси эса унинг продюссерлик марказига тақдим этилгани, ҳақида маълумот беради.

Ҳозирда уни қўллаб қувватлаётган ҳайрихоҳларига миннатдорчилик билдираркан Тамила, 2016 йилнинг 3 февралидан буён Тошкентда эканини айтади

“Мен ўзим севган шаҳардаман ва бу ерни тарк этганим, яна тағин қочиб кетганим йўқ дейди видеомурожаатида Тамила енгил машинаси рулини бошқараркан.

Шу ўринда беҳисоб саволлар туғилди, бироқ Eltuz.com нашрининг хонандадан интервью олишга бўлган уриниши эса ҳозирча самарасиз бўлди. .

Бундан илгари матбуотда Тамиланинг лицензияси бекор қилинишига унинг Telegram тармоғида тарқалган, кетини очиб кўрсатган “беҳаё видеоси” сабаб бўлгани, Чимкентга чиқиб кетгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган, айрим манбалар буни тасдиқлаган, шундан сўнг тармоқда ва сайтларда хонанда тарафдорлари ва қораловчилари ўртасида жанжаллари авж олган эди.

Шунингдек, ўз мурожаатида хонанда “Ўзбекнаво” эстрадаси бирлашмаси томонидан лицензияси бекор қилингани сабаблари, унинг номидан “қалбаки ва аҳлоқсиз” видео ва фотоларни қўйган шахслар кимлар ва уларга қандай чора кўрилганига ҳам изоҳ бермайди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 август 2020
Россия империясининг Ўрта Осиёни босиб олишида Бухоро амирлигининг роли катта бўлганини ҳеч ким инкор қила олмаса керак. Учта хонликдан ...
3 июл 2018
Тошкент тумаин ҳокимлиги кафолати билан Туркиядан қайтгач, 26 июнда ҳибсга олинган йирик тадбиркорлар Обид ва Олим Баҳромовлар Давлат хавфсизлик ...
13 май 2019
Хоразмлик шоир, 56 яшар Маҳмуд Ражаб уйида тинтув ўтказилганидан уч кун ўтиб – 13 май куни касалхонага ётқизилди. “Элтуз” ...
11 сентябр 2015
Агарда, мухокама қилган бўлса, нима учун бу ҳақида оммавий ахборот агнтларида бирор марта ҳамхабар қилинмаган? Бугунги кунда, юртимизда СССР ...
Блоглар
18 январ 2021
Бор эканда йўқ экан, оч эканда тўқ экан, яқин-яқин замонларда ёт босқинчиларнинг юз йилдан кўпроқ ...
13 январ 2021
Кun.uz профессионалларни ишга қабул қилар эмиш. Катта маош, икки маҳал овқат. Сиҳатгоҳнинг ўзи-я! Бундай ишхонани ...
11 январ 2021
Таниқли шоир Баҳром Рўзимуҳаммад 60 ёшда Баҳром ака индамайгина олтмишга кирибди. Ботинан қаралганда, ундай эмас. ...